Ферро, Иерро – Атлантика океанидаги орол ҳисобланади. Майдони 275 км². Энг баланд жойи 1501 м. Иқлими тропик қуруқ иқлим. Иссиқ булоқлар бор. Эндемик ўсимлик турларига бой. Аҳоли деҳқончилик билан шуғулланади. Эчки ва қўй, қорамол боқилади. Бош шаҳри – Валверде. 1884-йилгача бир қанча мамлакатларда Ферро (тахминан 18° ғ.у.) орқали ўтказилган меридиан бошланғич меридиан сифатида қабул қилинган эди.