Ферроқотишмалар - темир (Фе)нинг кремний (Си), марганес (Мг), хром (Cр) ва бошқа элементлар билан қотишмалари. Металлургия саноати учун хомашё (чала маҳсулот) ҳисобланади. Таркибида темир фақат қўшимча сифатида ишлатилган баъзи қотишмалар (мис, силикомарганес, силикокалсий) ҳамда техник жиҳатдан соф бўлган баъзи металлар ва нометаллар (металл марганец, металл хром, кристалл кремний) ҳам шартли равишда ферроқотишмалар жумласига киритилади. Ферроқотишмаларнинг суюқланиш температураси соф металлнинг суюқланишидан пастроқ бўлади. Шунинг учун ферроқотишмалар суюқ пўлатга қўшилганда улар осонгина эрийди. Ферроқотишмалар рудалар ёки консентрланган электр печлар ва суюқлантириш шахталари (горн)ларда олинади.