Feruza Xasanova
Феруза Марифовна Хасанова (1954-йил 23-июл, Ўзбекистон ССР) — Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Тупроққа ишлов бериш ва жадаллаштирилган технологиялар лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. Феруза Хасанова „Умумий деҳқончилик“ ихтисослиги бўйича катта илмий ходим (1990) ва профессор (2019). Эрта ва сифатли кўчат олишда чигитни плёнка остига экиб етиштириш, кузги буғдойни ишлов бермасдан тўғридан-тўғри ғўза ичига экиш технологиясини ишлаб чиққан. Қишлоқ хўжалигида долзаб муаммоларга бағишланган 170 дан ортиқ монография, илмий мақолалар, тавсиялар ва қўлланмалар муаллифидир[1]. Тажрибали олим селексионерлар билан самарали изланишлари натижасида кунгабоқарнинг Слава навини яратган. „Ўзбекистин мустқаиллигининг 10 йиллиги“, Ўзбекистин мустқаиллигининг 20 йиллиги“, Ўзбекистин мустқаиллигининг 25 йиллиги“ кўкрак нишони, „Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фидойиси“ кўкрак нишони, „Содиқ хизматлари учун“ медали[2][3] билан тақдирланган, республика „Олима аёл“ уюшмаси аъзоси[1].
| Феруза Хасанова | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1954-йил 23-июл Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти |
| Илмий даражаси | қишлоқ хўжалиги фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.
- ↑ „Президент бир гуруҳ аёлларни мукофотлади“ (2023-йил 6-март).
- ↑ „Шавкат Мирзиёев 8-март муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади“ (2023-йил 6-март).
