Feruzakon
Ферузакон — Қурама тоғларининг жанубий ғарбий ён бағрида жойлашган феруза кони, Тожикистон Республикаси ҳудудида. Ўрта карбон даврига мансуб Акча свитасининг серицитланган кварситларида жойлашган. Бу "Ферузали ёриқ" зонаси ғарбдан шарққа 60 км га чўзилган. Коннинг уз. 600 м, эни 50 – 60 м, чуқ. 10 –25 м. Феруза оқарган ва аввал майдаланиб, кейинчалик қайта бириккан жинсларда 0,1 —0,3 см дан 2 — 3 см гача қалинликдаги томирлар шаклида оқ кварс томирлари билан бирга (баъзан мураккаб уячалар шаклида, тог хрустали кристалларини ёки атрофдаги жинслар бўлакчаларини бириктириб турган семент) ҳолида учрайди. Кондаги феруза ёрқин ҳаворанг ёки бўрсимон оқимтир ҳаворанг. Қазиб олинган ферузанинг 5 —10% и заргарликда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |