Қора попукли кигиздан тикилган қизил бош кийим

Фес- усти текис, одатда қизил, тўқилган, силиндрсимон, Турк халқининг миллий бош кийми. У ўз номини асосий ишлаб чиқариш маркази бўлган Марокашнинг Фос шаҳридан олган. Ушбу бош кийим кўпгина мусулмон мамлакатларида, айниқса Усмонли империясида қўлланган. У кўп ҳолларда қизил рангда бўлади. Аммо уни турли рангларда ва кўринишларда учратиш ҳам мумкин.

Тарихи

Юнон-Туркия уруши пайтида фес кийган Усмонли аскарлари (1897)
Давид Бен-Гурион ва Йитзҳак Бен-Зви
Усмонийлар империяси султони Маҳмуд ИИ либос ислоҳотидан кейинги портрети

Фес ХИХ аср бошларида Усмонли империясининг рамзига айланди. 1827-йилда Маҳмуд ИИ фесни ўзининг янги қўшини „ Асакир-и Мансуре-и Муҳаммедие“ учун замонавий бош кийим сифатида белгилади . Қарор, илгари Мағрибдан қайтиб, услубни қабул қилган Усмонли денгиз қўмондонлигидан илҳомланган. 1829-йилда Маҳмуд ИИ барча фуқаролар ва диний амалдорлар учун фес бош киймини кийиб юриш бўйича янги қоидалар ва қарорлар чиқарди. Фес кейинчалик Туркияда Отатурк ислоҳотларининг бир қисми сифатида 1925-йилда мажбурий қарордан чиқарилди.

1829-йилдан 1925-йилгача фесни Танзимат даврида Истанбулдаги барча фуқаролар ва ҳарбий амалдорлар кийган, салладан эса фақат олимлар ва дин инсонлари фойдаланган. Амма қишлоқларда салла кийишни афзал кўришган, шунинг учун одамлар фес ва салла деб иккига бўлишган. Асрлар давомида фойдаланиб келинаётган салланинг ўрнини фес эгаллаши муҳим янгилик бўлганлиги сабабли, империяда уни ёқлаб, унга қарши кўплаб фикрлар бўлган. Фес учун алоҳида вазирлик ташкил этилган ва фес низоми билан феснинг қаерда кийилиши ва кимнинг қандай фесдан фойдаланиши белгиланган. Истанбулдаги фабрикада фес ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Вақт ўтиши билан фес империянинг ҳар бир ҳудудига кенг тарқалган.

Дунёда Фес

Фес тарихда Усмонлилар империясининг бир қисми бўлган мамлакатларда, кўплаб мусулмон мамлакатларида, баъзи Африка мамлакатларида, Ҳиндистон ва Покистонда кенг қўлланган. Бугунги кунда ундан фойдаланиш сезиларли даражада камайди. Покистонлик сиёсатчи Навабзода Насруллоҳ Хон 2003-йилда вафот этгунига қадар фес бош киймини кийиб юрган.

Индонезия президенти Суҳарто 1993-йил
Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Жон Керри ва Дуайт Буш билан фес бош киймини кийган ҳолда учрашуви

Ҳаволалар