Fethiye masjidi
Фатҳие масжиди (собиқ Паммакаристос черкови), шунингдек, Тҳеотокос Паммакаристос черкови (юнонча: Θεοτόκος ἡ Παμμακάριστος – „Худонинг муборак онаси“) номи билан танилган Византия империяси даврида бунёд этилган энг машҳур иншоотлардан бири. 1591-йилда Фетҳие масжидига айлантирилган (туркча: Фетҳие Cамии). Константинополнинг Палеологлар меъморчилигига оид энг муҳим иншоотлардан бири бўлган ушбу бино София ибодатхонаси ва Карие масжидидан кейин Истанбулдаги энг катта Византия мозаикасини ўзида акс эттирувчи ёдгорлик ҳисобланади.
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Истанбул | Фотиҳ тумани |
| Координаталар | 41°01′45″Н 28°56′47″Э / 41.02917°Н 28.94639°Э |
| Масжид тури | черков |
| Меъморий услуб | Византия меъморчилиги Усмонли меъморчилиги Ислом меъморчилиги |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
Манзили
Фатҳие масжиди Истанбулнинг Фотиҳ тумани Çарşамба маҳалласида жойлашган.
Тарихи





Аксарият олимлар черков ХИ–ХИИ асрларда қурилган деб ҳисоблашади. Кўпгина тарихчилар ва археологлар черковнинг қурилган вақтини Мичаэл ВИИ Дуcас (ҳукмронлик даври: 1071–1078) императорлиги даврида, яна бошқа олимлар Комненлар даврида дея ма'лумот беришган[1]. Шунингдек, швейсариялик Византия тарихи билан шуғулланувчи олим Эрнест Мамбоурй черков ВИИИ асрга тегишли деб тахмин қилган[2].
Эрта палеологлар даврида черковнинг жанубий қисмида Исо Масиҳга атаб (юнонча: Чрист тҳе Wорд) пареклесия (Византия меъморчилик санъатида черковнинг ён қисмида қуриладиган қўшимча бино) бунёд этилган[3]. 1310-йилдан кейин Мартҳа Глабас ўзининг марҳум эри, протостратор Мичаэл Доукас Глабас Тарчанеиоте, Андроникос ИИ Палаиологос генерали хотирасига бағишлаб кичик бир зиёратгоҳ қурдирган[4]. Шоир Мануэл Пҳилес томонидан Исо Масиҳга атаб ёзилган нафис ёзув пареклесиянинг ички ва ташқи томонига жойлаштирилган.
1453-йилда Константинопол фатҳ этилганидан сўнг, юнон православ патриархатининг қароргоҳи биринчи марта София ибодатхонасидан Муқаддас Ҳаворийлар черковига кўчирилган. Кейинчалик, 1456-йилда эса Тҳеотокос Паммакаристос черковига кўчирилган ва у ерда 1587-йилга қадар фаолият кўрсатган[5].
Орадан беш йил ўтгач, Усмонлилар империяси султони Мурод ИИИ черковни масжидга айлантирган ва Грузия ҳамда Озарбайжоннинг забт этилиши шарафига Фетҳие масжиди (Фетҳие Cамии) номига ўзгартирган.
Кўп йиллар давомида масжид қаровсиз ҳолда ташлаб қўйилгандан кейин, ниҳоят, 1949-йилда Американинг Византия институти ва Думбартон Оакс томонидан қайта тикланган[1].
2021-йилда бинони қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилган. Қурилиш ишлари 2022-йилнинг сўнгига қадар ниҳоясига етказилиши керак бо'лган.
Архитектура ва дизайни
Черков масжидга айлантирилганидан сўнг, унинг номи ҳам ўзгартирилган.
Асосий йўлакни деамбулатория билан боғлайдиган арклар, шунингдек, учта апсида ҳам олиб ташланган. Уларнинг ўрнига шарқий қисмда катта гумбазли янги хона қурилган.
Бинонинг ички қисмига ўрнатилган рангли мармарлар қопламаси деярли йўқолиб кетган. Бинода турли кўринишдаги мозаик панелларнинг қайта тикланган қолдиқлари мавжуд бўлиб, улар Карие масжидидаги мозаик тасвирлар каби яхши ҳолатда сақланиб қолган. Ушбу тасвирлар Византия меъморчилиги асосида яратилган санъат намуналарини ўрганиш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Асосий гумбазга қадимги Аҳд пайғамбарларини (Мусо, Еремиё, Зафаниё, Михо, Ёэл, Закарийё, Ободиё, Хабаккук, Юнус, Малаки, Ҳизқиё ва Ишаё) ўраб олган Пантократорнинг тимсоли ишланган. Апсидага Ҳйперагатҳос Масиҳ, Биби Марям ва Яҳё тасвири туширилган. Гумбазнинг ўнг томонида эса Исо Масиҳ тасвири мавжуд бўлиб, ушбу тимсол бугунги қадар сақланиб қолган.
-
Фетҳие музейи ташқи кўриниши
-
Фетҳие музейи ташқи кўриниши
-
Фетҳие музейи ташқи кўриниши
-
Фетҳие музейи гумбазлари
-
Фетҳие музейи гумбазларидаги мозаик тасвирлар
-
Фетҳие Фетҳие музейидаги Авлиё Антонй мозаикаси
-
Фетҳие Фетҳие музейидаги Авлиё Антонй мозаикаси
-
Фетҳие Фетҳие музейидаги мозаик тасвирлар
-
Фетҳие Фетҳие музейидаги мозаик тасвирлар
-
Фетҳие Фетҳие музейидаги мозаик тасвирлар
-
Фатҳие музейи капитали
Фетҳие музейи жойлашган бинода масжиднинг бир қисми ҳали ҳам сақланиб қолинган.
Фатҳие масжидининг ички қисми:
-
Фетҳие масжиди ички қисми
-
Фетҳие масжиди ички қисми
-
Фетҳие масжиди ички қисми
-
Фетҳие масжиди ички қисми
-
Фетҳие масжиди ички қисми
-
Фетҳие масжиди ички қисми
Манбалар
Адабиётлар
- Мамбоурй, Эрнест. Бйзанcе - Cонстантинопле - Истанбул, 3 (фр), Истанбул: Милли Неşрият Юрду, 1933.
- Матҳеwс, Тҳомас Ф.. Тҳе Бйзантине Чурчес оф Истанбул: А Пҳотограпҳиc Сурвей. Университй Парк: Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1976. ИСБН 0-271-01210-2.
- Мüллер-Wиэнер, Wолфганг. Билдлехикон зур Топограпҳиэ Истанбулс: Бйзантион, Константинуполис, Истанбул бис зум Бегинн д. 17 Жҳ (де). Тüбинген: Wасмутҳ, 1977. ИСБН 978-3-8030-1022-3.
- Белтинг, Ҳанс. Мосаиcс анд Фресcоэс оф Ст Марй Паммакаристос (Фетҳие Cами Истанбул). Думбартон Оакс Пуб Сервиcе, 1978. ИСБН 0-88402-075-4.
- Ҳаррис, Жонатҳан. Cонстантинопле: Cапитал оф Бйзантиум. Ҳамбледон/Cонтинуум, 2007. ИСБН 978-1-84725-179-4.