Fetopatiya
Фетопатия - ҳомиладорлик муддатининг 76-280 кунларида юзага келадиган паталогийлар йиғиндиси ҳисобланади.[1] Ҳомила ривожланишидаги бузилиш биринчи триместрдан бошланади.
| Фетопатия | |
|---|---|
| Белгилари | Чақалоқ массаси 4-6кг, юзи ой шаклда, бўйни қисқа, плацента гипертрофияланган, қўл-оёқ танага нисбатан қисқароқ кўринади, петехиал тошмалар, кенг елкалар |
| Мутахассислик | Неонаталогия |
| Бошланиш вақти | Ҳомиладорликнинг 70-кунидан |
| Давомийлиги | Ҳомиладорликнинг 280-кунигача |
| Турлари | Эрта (76-180кунликда) ва кечки (181-280кунликда) |
| Хавф омиллари | Генетик, семизлик, зарарли одатлар, қандли диабет |
| Ташхис усуллари | Допплерометрия, ултратовуш текшируви |
Турлари
Фетопатияларнинг эрта ва кеч, юқумли ва юқумли бўлмаган турлари мавжуд. Эрта фетопатиялар фетогенезнинг дастлабки даврида (76-180куни) шаклланадиган фетопатиялар бўлса, кеч фетопатиялар ҳомиладорликнинг 181-280 кунларига тўғри келади. Эрта фетопатиялар органлар шаклланишидаги ўзгаришлар билан намоён бўлса, кеч фетопатиялар тўқималарнинг малформацияси билан намоён бўлади. Юқумли бўлмаган фетопатиялар ўз навбатида диабетик, алкаголли, тиреотоксик фетопатияларга бўлинади.
Диабетик фетопатия
Диабетик фетопатия - онада доимий ёки даврий гипергликемия туфайли ҳомиладорлик муддатининг 76-280 кунларида юзага келадиган паталогийлар йиғиндиси ҳисобланади. Агар онада ҳомиладорлик диабети юзага келса, болада ривожланишнинг бузилиши янада авж олади ёки даволаш эффективлиги камайиб боради.[2] Пренатал гипергликемия спонтан аборт, перинатал ўлим ва малформацияларга олиб келиши мумкин. Биринчи ва иккинчи тур диабетнинг ҳар иккиси ҳам тератогенлик хавфини оширади.[3]
Хавф омили

- генетик мойиллик
- семизлик[4] (ТВИ≥ 25)
- биринчи ёки иккинчи тур қандли диабет
- зарарли одатлар
- ташқи муҳит омиллари
Сабаби
Онанинг қонидаги ошган глукоза бола организмига унинг эҳтиёжига нисбатан ортиқча кириши.
Глукоза билан бирга аминокислоталар ва кетон таналари кириб бориши.
Ошқозон ости бези гармонлари: инсулин ҳамда глюкагон гармонлари ҳомилага ўтмаслиги. (Улар ҳомила танасида 9-12 ҳафтадан бошлаб ишлаб чиқарилади. Бу муддатгача эса ҳомила ўсиши ва ривожланиши учун ноқулай шароит туғилади. Ҳомила инсулин синтезини бошлагандан сўнг ҳам глукоза миқдори кўплиги сабабли – ошқозон ости безининг гипертрофияланиши кузатилади. Ортиқча инсулин сабабли ҳомилада – семириш кузатилади).[5]
Белгилари
- Янги туғилган чақалоқда фетопатия яққол намоён бўлади:
- туғилган чақалоқ массаси 4,5–5 кг ва ундан ортиқ массали
- юзи ой шаклида, бўйни қисқа
- катта қорин, тери ости ёғ қавати қалин
- плацента ҳам гипертрофияланган
- оёқ-қўллари танага нисбатан қисқароқ кўринади.
- петехиал тошмалар
- кенг елкалар
Кутиладиган хавф
• Агар гипергликемия тез-тез рўй берса, аборт хавфи шунчалик ошади.
• Кўпинча эрта туғилиш кузатилади. [1]
• Ўлик бола туғилиш хавфи 10% га ошади[6]
Асоратлари
- нафас олиш бузилиши
- ички орган аномалиялари
- қон томир муаммолари
- суяклардаги муаммолар
- буйраклар йўқлиги ёки ривожланмаганлиги
- юрак нуқсонлари
- мия яримшарларининг ривожланмаслиги
- ўпкалар яхши ёзилмаслиги сабаб нафас олишнинг бузилиши
- жигар касаллиги белгиси сифатида – сариқлик
- оғир ҳолатларда оёқлари нотекис ривожланиши.
- жинсий аъзоларда ғайритабиий тузилишлар
Диагностикаси
- Она қонида гипергликемия борлигини текшириш
- УТТ (ултратовуш текшируви) [2]
- Допплерометрия
- Эхокардиография
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Каутзкй-Wиллер А, Ҳарреитер Ж, Wинҳофер-Стöcкл Й, Банчер-Тодесcа Д, Бергер А, Репа А, Лечлеитнер М, Wеитгассер Р. Гестатионсдиабетес (ГДМ) (Упдате 2019) [Гестатионал диабетес меллитус (Упдате 2019)]. Wиэн Клин Wоченсчр. 2019 Май;131(Суппл 1):91-102. Герман. дои: 10.1007/с00508-018-1419-8. ПМИД 30980150.
- ↑ Севере тйпес оф фетопатҳй аре ассоcиатед wитҳ чангес ин тҳе серологиcал протеоме оф диабетиc мотҳерс. Копйлов АТ, Папйшева О, Грибова И, Кайшева АЛ, Котайсч Г, Кҳаритонова Л, Маяцкая Т, Нурбеков МК, Счипкова Э, Терекҳина О, Морозов СГ Медиcине (Балтиморе) 2021 Нов 12;100(45):э27829. дои: 10.1097/МД.0000000000027829. ПМИД 34766598
- ↑ Балселлс, Монцеррат; Гарcíа-Паттерсон, А.; Гич, И.; Cорcой, Р. (2009). "Матернал анд фетал оутcоме ин wомен wитҳ тйпе 2 версус тйпе 1 диабетес меллитус: а сйстематиc ревиэw анд метааналйсис". Тҳе Жоурнал оф Cлиниcал Эндоcринологй анд Метаболисм.
- ↑ Китзмиллер, Жоҳн Л.; Wаллерстеин, Роберт; Cорреа, Адолфо; Кwан, Саийин (2010). "Преcонcептион cаре фор wомен wитҳ диабетес анд превентион оф мажор cонгенитал малформатионс". Биртҳ Дефеcц Ресеарч Парт А: Cлиниcал анд Молеcулар Тератологй.
- ↑ Гул'кевич ИуВ, Мин'кович БМ. Диабетическиэ фето- и éмбриопатии [Диабетиc фето- анд эмбрёпатҳиэс]. Аркҳ Патол. 1975;37(8):3-13. Руссиан. ПМИД 126677.
- ↑ Cастори, М. (2013). "Диабетиc Эмбрёпатҳй: А Девелопментал Перспеcтиве фром Фертилизатион то Адултҳоод". Молеcулар Сйндромологй. 4 (1–2): 74–86. дои:10.1159/000345205. ИССН 1661-8769. ПМC 3638774. ПМИД 23653578