Fevral inqilobi


Феврал инқилоби (1917) — Россияда самодержавиега барҳам берган инқилоб. Феврал инқилоби ҳарбий мағлубиятлар ва хўжаликдаги вайронгарчилик билан боғлиқ равишда мамлакатда иқтисодий ва сиёсий таназзулнинг кескин кучайиши оқибати эди. Озиқ-овқат етишмаслиги туфайли 23-февралда Петроградда стихияли тарзда урушга қарши митинглар бошланди, у иш ташлашлар ва намойишларга, казаклар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларга, 24— 25-феврал да эса ялпи иш ташлашга айланиб кетди. 26-февралда қўшинларга қарши жанглар, 27-февралда ялпи иш ташлаш қуролли қўзғолон даражасига кўтарилди, аскарлар оммавий тарзда қўзғолончилар томонига ўта бошлади. Қўзғолончилар шаҳарнинг муҳим жойларини, ҳукумат идораларини эгалладилар. Николай ИИ тахтдан воз кечди. Давлат думасининг Муваққат комитети тузилди. Ишчи ва солдат депутатлари Совети сайланди. Муваққат комитет ҳукумат тузди. 1-март куни Москвада, март ойи давомида бутун мамлакатда янги ҳокимият ўрнатилди. Феврал инқилоби Туркистон ўлкаси мусулмон аҳолисини сиёсий жиҳатдан уйғотишда, демократик ўзгаришларга бошчилик килмоқчи бўлган янги кучларнинг сиёсат майдонига чиқишида муҳим аҳамият касб этди. Жадидлар вужудга келаётган миллий демократик кучларнинг ўзаги бўлишди. Улар минтақа туб халқларининг тараққиёти ва мустақиллиги тўғрисидаги ўз ғояларини Феврал инқилоби шиорлари билан боғлаб, ўзлари эълон қилган принсипларни амалга оширишга фаол киришдилар. Тошкентда „Шўрои Ислом“ 1917-йил 14-март) ташкилоти тузилиб, Туркистон тараққийпарварларининг аксарияти унинг атрофида бирлашси. Бундан ташқари, Тошкентда Ишчи депутатлари Совети (1917-йил 2-март) ҳам тузил ган эди. Туркистон ўлкаси генералгубернатори ва Туркистон ҳарбий округи қўмондони генерал Куропаткин, унинг ёрдамчиси генерал Ерофеев, округ штабининг бошлиғи генерал Сивере ўз вазифаларидан четлаштирилиб, 31-мартда уй кемоғига ташланди. Муваққат ҳукумат томонидан 1917-йил 7-августда Туркистон ўлкасини бошқариш учун 9 кишидан иборат Туркистон комитета (раиси — кадет Н. Н. Шчепкин) тузилди. Шунингдек, Бутунтуркистон мусулмонларининг И қурултойи (1917-йил 17—21 апрел) да Туркистон ўлкаси мусулмонлари Марказий Кенгаши (Краймуссовет) ҳам тузилиб, барча миллий жамиятлар, ташкилотлар ва иттифоқлар бирлаштирилди. 1917-йил баҳорда Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ҳам сиёсий вазият кескинлашди. Бухорода 1917-йил апрел намойиши бўлди ва Хивада Идораи машрутия (1917-йил 5 апрел) ташкил топди. Ёш бухороликлар ва ёш хиваликлар бу хонликлар ҳудудида демократик ислоҳотлар учун курашдилар.
Яна қаранг
Адабиёт
- Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон Совет мустамлакачилиги даврида], Т.. 2000; Туркестан в начале ХХ века; к истории истоков националной независимости, Т., 2000; Ражабов К,., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (19171924-йил), Т., 2002.
Қаҳрамон Ражабов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |