Февроня Алексеэвна Баишева (1925 — 2017) — совет ва рус хор дирижёри, хормейстер. РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1958). Саха республикаси (Ёқутистон) халқ артисти.

Февроня Баишева
Таваллуди 8-июл 1925-йил
Жабил наслеги, Мегино-Кангалас тумани, Ёқут Автоном Совет Социалистик Республикаси
Вафоти 24-сентябр 2017-йил(2017-09-24)
(92 ёшда)
Якуцк, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Касби хор дирижёри, хормейстер
Мукофотлари «Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»

Февроня Баишева биринчи профессионал ёқут хор дирижёри бўлган[1][2].

Биографияси

Февроня Баишева 1925-йил 8-июлда Ёқут Автоном Совет Социалистик Республикаси, Мегино-Кангалас тумани, Жабил наслегида туғилган. Етти йиллик мактабни тугатгач, Ёқут фелдшер-акушерлик мактабига ўқишга киради, аммо молиявий етишмовчилик туфайли ўқишни тарк этишга мажбур бўлган. 1941-йилда Февроня Ёқут давлат театрининг мусиқий ва вокал гуруҳига хор артисти сифатида қабул қилинади. 1951-йилда П. И. Чайковский номидаги Москва давлат консерваториясининг дирижёрлик ва хор факултети миллий бўлимини тамомлаган. Ёқутистонга қайтиб келгандан кейин Февроня Баишева Ёқут мусиқа ва санъат билим юртининг дирижёрлик ва хор бўлимининг асос солиб, биринчи ўқитувчиси бўлади, ўзининг педагогик фаолиятини Ёқут радио қўмитаси хори бошқаруви билан бирлаштиради[3]. 1956—1961-йилларда Москва консерваториясида таниқли хор арбоби, профессор А. В. Преображенский синфида малакасини оширади. Февроня Баишева хормейстер сифатидаги фаолияти билан бир қаторда ўқув фаолиятини ҳам олиб борди, мусиқа ҳақидаги радио ва телевидение дастурларида қатнашди ва „Билим“ жамиятида ўқитувчи бўлиб ишлади. 1965-йилдан 1987-йилгача Ёқутистон республикаси хор жамиятининг доимий раиси, 1951—1988-йилларда давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси хор жамоасининг бош хормейстери ва бадиий раҳбари, 1966—1968-йилларда маданият вазирининг санъат бўйича ўринбосари, 1992-йилдан 1994-йилгача Ёқутистон халқлари мусиқа ва фолклор музейида ўқитувчи бўлиб ишлаган[2]. Рус ва ёқут тилларида китоблар ёзган

Февроня Баишева 2017-йил 24-сентябрда Якуцкда вафот этган[3]

Мукофот ва унвонлари

  • „Ҳурмат Белгиси“ ордени;
  • „Меҳнат фахрийси“ медали;
  • Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан та’сис этилган медали;
  • РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1958);
  • Саха республикаси (Ёқутистон) халқ артисти;
  • „СССР Қуролли Кучларининг маданий аълочиси“, „СССР телевидениеси ва радиоси аълочиси“, „Умумроссия хор жамияти аълочиси“ кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
  • Ёқут Автоном Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Президиуми, КПСС Уляновск вилоят қўмитаси ва халқ депутатлари Ёқут вилоят Кенгаши ижроия қўмитасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Первый якутский профессиональный хормейстер“. 2021-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Феврония Алексеевна Баишева“. 2021-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Ушла из жизни первый хормейстер Якутии“. 2021-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-сентябр.