Feynman diagrammalari
Фейнман диаграммалари, Фейнман графиклари — зарраларнинг сочилиши ва бошқа физик жараёнларни назарий таҳлил қилиш ва амплитудаларини ҳисоблашнинг фафик усули. Фейнман диаграммалари 3 турдаги элементлардан ташкил топган: ташқи чизиқлар, ички чизиклар ва чўққи (чизиқлар кесишувчи нуқта) лар. Диаграмманинг бошқа қисмлари билан бирор бир чўққида бирлашадиган ташқи чизиклар тушувчи ёки сочилган (ёхуд тўқнашиш жараёнида туғилган) заррага тўғри келади; улар системанинг тўқнашувгача ёки ундан кейинги ҳолатига мое келади. Фейнман диаграммалари майдон квант назариясида, квант механика ва статистик физикада кенг қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |