Фиброаденома (лот. fi бра — тола ва аденома), аденофиброма — без ва бириктирувчи тўқимадан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Асосан, сут безларида, простата бези ва бошқа аъзоларда учрайди. Секин ўсади, қобиққа ўралган бўлиб, атрофидаги тўқималардан чегараланиб туради. Безнинг сут йўли ичига ўсгани — ички фиброаденома, сут йўли атрофидагиси — ташқи фиброаденома, аралаш ўсгани улкан фиброаденома (япроқсимон), унда кўпинча тери билан бирикиб кетган япроқсимон шаклдаги ярали тугунлар пайдо бўлади. Сут бези фиброаденомасида оғриқ, простата бези фиброаденомасида сийдикнинг қисман ёки тўла тутилиши кузатилади. Баъзан хавфли ўсмага айланиши мумкин. Давоси: жаррохлик йўли билан олиб ташланади.