ФИБРОБЕТОН — мустаҳкам симент бетон тури. (Эляф бетони ҳам деб аталади)

Асосан монолит қурилишлари учун ишлатилади, бетонга тола қўшиш орқали олинади. Эляф — барча текисликларда бетонни бир хилда мустаҳкамловчи, бетоннинг синфини, мустаҳкамлигини, зарба қаршилигини оширадиган ва сиқилиш ёриқлари шаклланишини камайтирадиган микро арматура ҳисобланади.

Челик тола — учлари эгилган (лангар) пўлат симдан тайёрланган маҳсулот бўлиб, улар бетонга маҳкам ёпишади ва ҳосил бўлган кучланишларни ўзлаштиради.