Фибробластлар — (лотинча: фибра — тола, юнонча бластос — куртак) бириктирувчи тўқиманинг асосий ҳужайра элементларидан ҳисобланади. Фибробласт йирик (20 м км га яқин) нотўғри шаклдаги ҳужайра бўлиб, қобиғи бир талай узун ўсимталар ҳосил қилади. Ситоплазма чегараси фақат электрон микроскопдагина аниқ кўринади. Фибробласт ситоплазмасида икки қисм: ташқи — эктоплазма ва ички — эндоплазма тафовут қилинади. Эктоплазма фақат гиалоплазмадан иборат бўлиб, очроқ бўялади. Эндоплазма эса ядро атрофидаги ҳужайра органеллари ва киритмалари жойлашган тўқроқ бўялган қисмдир. Фибробласт ядроси йирик, чўзинчоқ шаклда бўлиб, ўзида асосан майда эухроматин тутади. Кам дифиференсиаллашган фибробластлар ядросида бир ёки бир нечта ядроча учрайди. Ҳужайра дифференсиалланиши давомида ядрочалар йўқолиб боради. Ҳужайра ситоплазмасининг субмикроскопик тузилиши ҳам дифференсиалланиш даражасига боғлиқдир. Кам дифференсиаллашган фибробластларда ҳужайра органеллалари ҳали унчалик тараққий этмагандир. Дифференсиалланиш давомида фибробластлар синтез қобилиятига эга бўлган актив ҳужайраларга айланади. Ситоплазмада жуда яхши ривожланган эндоплазматик тўр, Голжи комплекси, митохондрияларни, лизосомаларни кўриш мумкин. Гистохимиявий анализ ҳужайра ситоплазмасида мукополисахаридлар комплекси, гликоген, рибонуклеопротеид ва ферментлар борлигини кўрсатди. Фибробластлар ситоплазмасида, асосан, сохта оёқларда (псевдоподийларда) диаметри 6—7 нм микрофибриллалар ёки қисқарувчи ипчалар жойлашади. Ҳужайра ситоплазмасида микронайчалар ҳам бўлиб, уларнинг диаметри 20—25 нм га тенг. Микронайчалар ҳужайра юзасининг турғунлигини белгилайди. Фибробластлар оддий шароитда ҳаракациз бўлиб, фақат м уайян шароитлардагина ҳаракат қила олади. Ҳужайра ситоплазмаси пуфакчаларга бой, улар асосан ҳужайра қобиғи инвагинацияси ҳисобига ҳосил бўлади ва пиноцитоз вазифасини бажариши мумкин. Фибробласт ситоплазмасида липид доначалар, мултивезикуляр таначалар ва ҳатто миелин тузилмалар ҳам учраб туради. Бириктирувчи тўқимада турли даражада етилган фибробласт ҳужайралари учраши мумкин. Улар кам дифференсиаллашган ёш фибробластлар, етук фибробластлар ва фиброцитларни ўз ичига олади.

Ёш фибробластлар

Ёш фибробластлар митоз йўли билан ко ‘пайиш қобилиятига эга бўлиб, уларда оқсил синтези суст даражада бўлади. Функсионал жиҳатдан энг актив ҳужайралар бўлиб, етук фибробластлар ҳисобланади. Улар бириктирувчи тўқиманинг ҳужайра оралиқ моддасини ишлаб чиқарувчи асосий ҳужайралардир. Бу ҳужайралар ситоплазмасида фибрилляр оқсиллар (коллаген, эластин), сулфатланган ва сулфатланмаган гликозам иногликанлар, протеогликанлар синтезланади ва ҳужайра оралиқ муҳитига чиқарилади. Бириктирувчи тўқимада толалар ва асосий модда ҳосил бўлиши, жароҳатларнинг, яраларнинг битиши ва чандиқ ҳосил бўлиши, тўқимага тушганёт таначалар атрофида капсула ҳосил бўлиши — буларнинг ҳаммаси етук фибробластлар фаолиятининг натижасидир. Фиброцитлар — фибробластларнинг дефинитив шакли бўлиб, бу ҳужайраларда органеллалар кескин камайган бўлади. Шу туфайли фиброцитларда юқорида қайд этилган моддаларнинг синтези деярли тўхтайди. Баъзи бир шароитларда (масалан, ҳомиладорлик пайтида Бачадонда) фибробластлар силлиқ мушак ҳужайраларига ўхшаш бўлган миофибробластларга айланиши мумкин. Миофибробластлар силлиқ мушак ҳужайраларидан жуда яхши тараққий этган эндоплазматик тўр тутиши билан фарқланади. Ниҳоят, маълум бир шароитларда бириктирувчи тўқимада фибробласт ҳужайралари ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳужайралар гидролитик ферментларга бой бўлиб, улар керагидан ортиқ ҳосил бўлган ҳужайра оралиқ модданинг емирилиши ва сўрилиб кетишида иштирок этадилар. Фибробласт ҳужайралари эмбрионда мезенхима ҳужайраларидан, вояга етган организмда эса ўзак ҳужайралардан ҳосил бўлади. Даставвал фибробластларнинг бошланғич ҳужайралари дифференсиаллашиб, улардан ёш фибробластлар, сўнгра эса етук фибробластлар ҳосил бўлади. Етук фибробластлар кўпайиш ва синтез қилиш қобилиятини йўқотгандан сўнг фиброцитларга (дефинитив шаклга) айланадилар. Фибробластларнинг бошланғич ҳужайралари икки хил бўлиши мумкин деб ҳисобланади. Уларнинг биринчи хилидан қисқа муддат (бир неча ҳафта) яшовчи ва ҳимоя — трофик тўқималарда учровчи фибробластлар, иккинчисидан эса узоқ (бир неча ойлар) яшовчи ва таянч тўқималарда жойлашувчи фибробластлар такомилланади. == Адабиётлар ==[1]

  1. ↑ Гисталогия. Ибн Сино — 173-174-175-бет. Қаралди: 9-декабр 2022-йил (2022-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган).