Фидаи Маҳаз (форсча: فدائي محاذ; “Қурбонлик фронти”) — Афғонистон уруши (2001–2021) даврида фаол бўлган Толибондан ажралиб чиққан гуруҳлардан бири[1]. Унга собиқ Толибон қўмондони Мулла Нажибуллоҳ (Омар Хитоб номи билан ҳам танилган) раҳбарлик қилган[2][1].

Мулла Умарнинг ўлими

Фидаи Маҳаз баёнотига кўра, Мулла Муҳаммад Умар табиий ўлим билан вафот этмаган, балки Мулла Ахтар Мансур ва Мулла Гул Огҳа бошчилигидаги тўнтариш натижасида ўлдирилган. Толибон қўмондони Мулла Мансур Дадуллоҳ (собиқ юқори мартабали қўмондон Мулла Дадуллоҳнинг укаси) ҳам Умар ўлдирилганини да’во қилган[3]. Мулла Нажибуллоҳнинг айтишича, Умар буйрак касаллиги сабаб дори-дармон қабул қилган. Унинг та’кидлашича, Мансур дорига заҳар қўшиб, Умар жигарини зарарлаган ва уни тобора заифлаштирган. Умар ўз васиятини айтиш учун Мансур ва яқин атрофидаги кишиларни чақирганда, Мансур Толибон раҳбари сифатида унинг вориси этиб тайинланмаслиги ма’лум бўлган. Бу, Нажибуллоҳга кўра, Мансурнинг „номусга тўғри келмайдиган келишувлар“ қилгани билан боғлиқ эди. Нажибуллоҳнинг да’восига кўра, Мансур Умарни ўз вориси этиб тайинлашни талаб қилган, аммо Умар рад этган. Шундан сўнг Мансур уни отиб ўлдирган. Нажибуллоҳ Умар 2013-йил 23-апрел куни тушдан кейин Афғонистон жанубидаги Забул вилоятидаги яширин жойда вафот этганини айтган[4][2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Муллаҳ Нажибуллаҳ: Тоо Радиcал фор тҳе Талибан“. Неwсwеэк (2013-йил 30-август). Қаралди: 2015-йил 22-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Wҳй тҳе Талибан мурдеред тҳеир оwн леадер анд тҳе террифйинг фаллоут ноw тҳреатенинг тҳе Wест“. Тҳе Миррор (2015-йил 21-август). Қаралди: 2015-йил 22-август.
  3. ↑ „Пакистан эхпосед Муллаҳ Омар'с деатҳ фор иц оwн интересц: Кандаҳар cлериcс“. Кҳаама Пресс (2015-йил 18-август). Қаралди: 2015-йил 22-август.
  4. ↑ „Муллаҳ Омар: а мйтҳ оф cонвениэнcе“. Тҳе Ҳинду (2015-йил 20-август). Қаралди: 2015-йил 22-август.

Ташқи ҳаволалар