Fidan Alizoda
Фидан Ализода (арабча: Фидан Əлизадə; 2005-йил 19-июнда туғилган)[1] – озарбайжонлик дзюдочи, 57 кг вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этади. У 2022-йилда Поречда бўлиб ўтган Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ва 2024-йилда Таллинда бўлиб ўтган Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида 57 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган.
| Фидан Ализода | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Ауол |
| Фуқаролиги | Озарбайжон |
| Таваллуд санаси | 19-июн 2005-йил |
| Вазни | 57 кг |
| Спорт | |
| Мамлакат | Озарбайжон |
| Қайси спорт | дзюдо |
| Клуби | Нефтчи СК |
Фаолияти
2023-йилда у Берлинда бўлиб ўтган Ёшлар ўртасидаги Европа кубогида кумуш медални қўлга киритган. Ализода 2023-йилги Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ва 2023-йилги Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган[2]. Шунингдек, у Озарбайжон шаънини 2023-йилги Европа аралаш жамоалар чемпионатида ҳамда 2023-йилги Европа ўйинларида дзюдо бўйича ҳимоя қилган[3].
2024-йилда у яна Берлинда бўлиб ўтган Ёшлар ўртасидаги Европа кубогида олтин медални қўлга киритди. 5-сентябр куни Эстония пойтахти Таллиннда бўлиб ўтган 2024-йилги Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида яна бир олтин медалга сазовор бўлди[4]. Октябр ойида Ализода Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 7-ўринни эгаллади[5]. Ноябр ойида эса Полшанинг Пиłа шаҳрида бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасидаги Европа чемпионатида 57 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди[6].
2025-йил 14-февралда у Баку Гран-присида – 57 кг вазн тоифасида кураш олиб бориб, 7-ўринни эгаллади[7]. 6-апрел куни эса Хорватиянинг Дубровник шаҳрида бўлиб ўтган Европа кубогида – 57 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди[8][9].
Манбалар
- ↑ Азəрбайcан Республикасı Милли Олимпия Комитəси „Əлизадə Фидан“ (эн). олймпиc.аз. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
- ↑ Интернатионал Жудо Федератион „Фидан АЛИЗАДА“. ижф.орг. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
- ↑ Интернатионал Жудо Федератион „Эуропеан Гамес (Эуропеан Жудо Чампионшипс Михед Теамс) 2023“. ижф.орг. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
- ↑ „Авропа çэмпионатı: Азəрбайcанıн даҳа бир cüдоçусу қıзıл медал қазанıб - ЕНİЛƏНİБ“ (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 5-сентябр). Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
- ↑ „Wорлд Чампионшипс Жуниор Душанбе - ресулц“. жудоинсиде.cом. Қаралди: 2024-йил 27-октябр.
- ↑ „Азəрбайcанıн даҳа бир cüдоçусу Авропа çэмпионатıнда қıзıл медал қазанıб“ (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 15-ноябр). Қаралди: 2024-йил 16-ноябр.
- ↑ „Гранд Слам Баку 2025 - Жудо ресулц“. Жудоинсиде. Қаралди: 2025-йил 7-апрел.
- ↑ „Азəрбайcанıн cüдо миллиси Авропа Кубокунда медал сайıна гöрə биринcи олуб“ (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2025-йил 6-апрел). Қаралди: 2025-йил 7-апрел.
- ↑ „Эуропеан Cуп Дубровник Эвент“. Жудоинсиде. Қаралди: 2025-йил 7-апрел.
Ҳаволалар
| Паралимпия медали совриндорлари ҳақида çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |