Fidoiylar
Фидоийлар (арабча — бирон мақсад йўлида ўзини қурбон қилишга тайёр шахс) — 1) ўрта асрларда Эрон, Сурия, Ливандаги ҳашшошийлар яширин майда ташкилотининг аъзолари; 2) Эрон инқилоби даври (1907—11)да диний зодагонлар, деҳқонлар, ишчилар ва камбағаллардан тузилган кўнгилли қуролли отряд аъзолари; 3) Эрон Озарбайжонида кўтарилган миллий демократик ҳаракат даври (1945—46)да тузилган мудофаа отрядлари аъзолари. Кейинчалик улар халқ лашкарларига айлантирилган; 4) Жазоирдаги миллий озодлик уруши (1954—62)да қатнашган яширин шаҳарлик аҳоли отрядлари; 5) Фаластин қаршилик кўрсатиш ҳаракати қуролли партизан отрядлари аъзолари.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |