Fiera Milano
Фиэра Милано СпА – бош офиси Милан шаҳрида жойлашган ярмарка ва кўргазмалар ташкилотчиси. Компания Италиядаги энг муҳим, шунингдек, дунёда 4-ўринда турадиган йирик ярмарка ташкилотчиси ҳисобланади[3].
|
| |
|
| |
| Тури | Аксиядорлик жамияти |
|---|---|
| Тармоғи | |
| Қачон асос солинган |
2000-йил 1-октябр, Милан, Италия |
| Ҳудудий хизмати | Шимолий Италия |
| Айланма даромади | €248.358 миллион (2010)[1] |
| Ишчилар сони | 740 (2011-йил июн ҳолатига)[2] |
| Вебсайти | фиэрамилано.ит |
Компания 2000-йил 1-октябрдан фаолият юрита бошлаган ва 2002-йил 12-декабрдан бери Борса Италиана (СТАР бўлими) биржасида рўйхатга олинган.
Фиэра Милано, асосан, кўргазмалар, ярмаркалар ва конференсияларни бошқариш ҳамда уларни ташкил этиш соҳаларида фаолият юритади. Ҳар йили тахминан 70 та кўргазмага (шулардан қарийб учдан бири бевосита ўзи томонидан ташкил этилади) ва 30 000 та иштирокчига мезбонлик қилади[4]. Компания Фиэра Милано Рҳо ҳудудида бўлиб ўтган Эхпо 2015 тадбирида ҳам иштирок этган.
Фиэра Милано Рҳо
Фиэра Милано Рҳо меъмор Массимилиано Фуксас томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, 2005-йилда очилган ярмарка мажмуаси ҳисобланади. Рҳо ва Перо шаҳарлари чегарасидаги жойлашган. Мазкур мажмуа аввалги кўргазма ҳудудининг ўрнини эгаллаган бўлиб, эски ҳудуд кейинчалик янги CитйЛифе тумани сифатида қайта ривожлантирилган. Фиэра Милано Рҳо, асосан, саноат йўналишидаги халқаро кўргазмалар ва савдо ярмаркаларини ўтказиш учун фойдаланилади.
Фиэра Милано Рҳо мажмуаси 2023-йил 19-апрелда 2026-йилги Қишки Олимпиада ўйинларининг конкида югуриш спорти аренаси сифатида эълон қилинди. Даставвал ушбу спорт турини ўтказиш бўйича Иcе Ринк Пинé муз майдонига том қисми ўрнатиш режаси кўриб чиқилган. Бироқ бу таклиф Халқаро олимпиада қўмитаси (ХОҚ) томонидан рад этилган. Шундан сўнг Фиэра Миано Рҳо мажмуаси танланган. Мусобақалар 13 ва 15-залларда ўтказилмоқда, бу заллардан битта катта майдон яратилган бўлиб, унда конкида югуриш аренаси жойлашган, шунингдек, 6500 ўринли трибуналар мавжуд. Шу билан бирга, мазкур масканда қўшимча хоккей муз майдони ҳам ташкил этилган[5][6].
-
2026-Қишки Олимпия ўйинлари пайтидаги хоккей майдони
Фиэра Милано Cитй
Фиэра Милано Cитй ҳудуди, асосан, Милан мода ҳафталиги каби истеъмолчи ярмаркаларига мезбонлик қилади.
МиCо
МиCо (Милано Cонгресси) ҳозирда Европадаги энг йирик конгресс маркази бўлиб[7][8], 70 та турли конференсия залларида 18 000 нафаргача кишини ўзида сиғдира олади[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „1ст Ҳалф 2011 Cонсолидатед Ресулц Cонференcе Cалл“. Фиэра Милано. Қаралди: 2011-йил 19-октябр.
- ↑ „Фиэра Милано Гроуп Пресентатион - СТАР Cонференcе“. Фиэра Милано. Қаралди: 2011-йил 19-октябр.
- ↑ „Ранкинг оф тҳе wорлд'с ларгест эхҳибитион ҳаллс ин 2018, бй гросс ҳалл cапаcитй“. Статиста. 2020-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-феврал.
- ↑ „Абоут ус“. ФиэраМилано. 2011-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-октябр.
- ↑ Роwботтом, МИке. „Милан Тҳе Унанимоус Чоиcе фор Спеэд Скатинг ат 2026 Wинтер Олймпиcс“. Инсиде тҳе Гамес (2023-йил 19-апрел). Қаралди: 2023-йил 19-апрел.
- ↑ Ридлей, Боб. „Фиэра Милано Рҳо То Бе Неw Ҳоме фор Спеэд Скатинг ат 2026 Wинтер Олймпиcс“. Тҳе Стадиум Бусинесс (2023-йил 19-апрел). Қаралди: 2023-йил 19-апрел.
- ↑ „МиCо - Милано Cонгресси“. Фиэра Милано. 2012-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-октябр.
- ↑ 8,0 8,1 „МиCо - Ил cентро cонгресси пиù гранде д'Эуропа“. Фиэра Милано. Қаралди: 2011-йил 19-октябр.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
| Викиомборда „Фиэра Милано“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ФиэраМилано расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-01-20 санасида архивланган)
- ФиэраМилано Cонгресс расмий сайти
- Эхпопаге Фиэра Милано – Фиэра Милано ярмаркаларининг онлайн иштирокчилар каталоглари[сайт ишламайди]
- Shirkatlar
- Italiyaning tadbirlarni boshqarish kompaniyalari
- Milan iqtisodiyoti
- Italiyadagi yarmarkalar
- Italiyadagi kongress markazlari
- Milandagi jahon koʻrgazmalari oʻtkazilgan joylar
- 2026-yilgi Qishki Olimpiya o‘yinlari o‘tkaziladigan joylar
- Milandagi sport inshootlari
- 2005-yilda qurib bitkazilgan tijorat binolari