Фижилик эркак

Фижиликлар (инглизча: Фижианс Фижиликлар, фиж фиж. И-Таукеи) – Фижи оролларининг туб аҳолиси, мамлакатнинг иккита асосий халқидан бири. Унинг умумий сони 700 мингга яқин, 475 739 таси Фижи оролида яшайди (2007). Фижиликлар Янги Зеландия, Австралия, Канадада ҳам иқтиқомат қиладилар. Антропологик тури ва маданияти бўйича меланезияликлар ҳисобланади.

Аҳоли вакиллари икки хил фижи тилида: Ғарбий Фижи ва Шарқий Фижи тилларида мулоқот қилишади. Шарқий Фижи тилиПолинезия тилларига жуда яқин, Ғарбий Фижи тили эса ротума тили билан ўхшаш, ўта яқин бўлмаса-да шарқий фижи-полинезия тиллари билан ҳам боғлиқлиги бор. Улар биргаликда Океания тиллари таркибида Марказий Тинч океани тармоғини ташкил қилади. Адабий Фиджи тили мбау шеваси асосида шаклланган. ХИХ асрдан лотин алифбоси асосидаги ёзувга ўтилган.

Фижиликларнинг аксарияти эътиқодига кўра, протестантлардир (методист ва бошқалар)[1].

Келиб чиқиши

Фижиликларнинг келиб чиқиши биринчи навбатда меланезияликлар билан боғланади. Оролларга жойлашган биринчи одамлар ҳам айнан улар бўлган. Тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари орасида меланезияликларга хос хусусиятлар кўпроқ сақланиб қолган. Фижиликлар этногенезида тонганлар ва самоаликлар ҳам иштирок этганлар.

ХИХ асрда фижиликлар Буюк Британиянинг мустамлака ҳукмронлиги остида ягона этник гуруҳга айланганлар.

Хўжалик ва маданият

Фижиликларнинг асосий машғулотлари қўл меҳнати асосидаги деҳқончилик (таро, ямс, манок, банан, кокос палмаси), балиқчилик ва чорвачилик ҳисобланади. Ҳунармандчилик соҳаларидан катамаранлар ясаш, кулолчилик, бўйра тўқиш ривожланган. Аҳолининг бир қисми саноат йўналишлари билан банд қилинган.

Тураржойлар – одатда режа асосида квадрат ёки овал ҳолатда устунлар билан қурилади.

Либослар – юбкалар, фартуклар, белбоғлар. Айни вақтда Европага хос либослар ҳам кенг тарқалган.

Озиқ-овқат – асосан сабзавот ва балиқли таомлар. Гўшт ноёб ва тансиқ маҳсулот ҳисобланади.

Анъанавий эътиқод – аждодлар, раҳманоларга сиғиниш, тотемизм сарқитлари.

Энг оммабоп спорт тури – регби ва унинг регби-7 туридир (бу йўналишда Фиджи жамоаси 2016-йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган).

Манбалар

  1. ↑ „Лондон Ливес: Тҳе Фижиан солдиэр“. 2012-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-июн.

Адабиётлар

  • Дунё халқлари ва динлари, эд. В. А. Тишкова, М. – 1998-йил.
  • Дунё халқлари, тарихий ва этнографик маълумотнома, М. – 1988.
  • Дунё тиллари ва диалектлари, эд. В. Н. Ярцева, М. – 1982-йил.