Фижийлар — халқ, Фижи оролларининг туб жой аҳолиси (340 минг киши, 1990-йиллар ўрталари). Фижи тилида сўзлашади. Диндорлари — протестантлар, анъанавий эътиқодлар сақланган. Асосий машғулоти — деҳқончилик, мевачилик, балиқ овлаш.