Fiksizm
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Ноябр 2015) |
Фиксизм (лот. fi хус — қаттиқ, ўзгармас) — Ер юзасида континетларнинг қўзғалмас бўлиб жойлашуви ҳақидаги ва Ер пусти ривожланишида вертикал йўналган тектоник ҳаракатларнинг ҳал қилувчи роли тўғрисидаги тасаввурдан келиб чиқадиган тектоникаяагн 2 йўналишнинг бири. ХХ асрнинг 60-йиллари ўрталаригача, яъни мобилизм ғояси юзага келгунча Ф. геологиянинг асосий йўналиши бўлиб келган. Ф. тушунчаси асосида, плита, платформа, антиклинорий ва бошқа терриген материалларнинг силжиши манбалари, чуқур ёриқларнинг мавжудлиги, бир рннинг ўзида бир типли магматизмнинг узоқ вақт пайдо бўлиши тушунилади. Ер юзасидаги тектоник шароитдаги асосий фарқлар, Ф. ғоясига биноан, Ернинг ички қисми эндоген режимининг фарқлари билан аниқланади. Ф. ғояси мобилизмга тескари тушунча ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |