Фил масжиди (арабча: الجامع الفيلة‎‎) милодий 1105-йилда вазир ва амалда Фотимийлар халифалиги ҳукмдори бўлган ал-Афдал Шаҳаншоҳ томонидан Қоҳиранинг жанубий чеккасида қурилган кичик масжид эди. ХИВ асрга келиб, масжид диний бўлмаган мақсадларда ишлатилган.

Масжид
Фил масжиди
арабча: الجامع الفيلة‎‎
Мамлакат  Миср
Ҳудуд2 Қадимги Қоҳира
Шаҳар Фустат
Йўналиши ???
Меъморий услуб Фотимийлар меъморчилиги
Қиймати 6000 олтин динор
Ҳомий ал-Афдал Шаҳаншоҳ
Асосий сана:
милодий 1105-йил
Ёпилган санаси 14-асрдан кейин
Ҳолати фаолияти тугатилган
масжид
(12–14-асрлар)
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик

Умумий маълумот

Ал-Афдал регентлиги (1094–1021) даврида қурилгани маълум бўлган ягона масжид бўлган бу бино Фустот (Эски Қоҳира)дан жанубда, ҳабашлар кўли (Биркат ал-Ҳабаш) деб аталган жой устидаги тепаликда жойлашган эди[1]:168–169. У 6 000 олтин динор миқдридаги маблағ эвазига қурилиб, 1105-йил апрел/май ойларида очилган. Унинг номи яқин атрофдаги етти гумбазли мақбара қаторидан келиб чиққан бўлиб, узоқдан қаралганда улар фил миниб олган қуролланган жангчиларга ўхшаб кўринганлиги айтилади[1]:169.

1119-йил Мисрда ўша пайтда ишлатилган, умидсиз даражада эскириб қолган астрономик жадвалларни (зиж) қайта кўриб чиқиш учун масжидда янги расадхона ўрнатиш ишлари бошланган. Бу иш катта можарога айланиши билан якунланади: харажатлар кескин ошиб кетади, айниқса кузатувлар учун ишлатиладиган йирик ва қуйиш қийин бўлган бронза ҳалқалар бунга асосий сабаб бўлган. Ҳатто улар муваффақиятли қуйилиб, масжид томига ўрнатилгач ҳам, Муқаттам тепаликлари қуёш чиқиши пайтида қуёш манзарасини тўсиб қўйиши маълум бўлади. Бутун ускунани Муқаттамнинг ўзидаги янги жойга кўчиришга мажбур бўлишади[1]:136–138.

ХИВ асрга келиб масжид аллақачон вайрона ҳолатга келиб бўлган, манбаларда бадавийлар унинг систернасида туяларини суғоргани қайд этилган[1]:169.

Яна қаранг

Манбалар

Ҳаволалар

Викиомборда „Фил масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.