Fil qushlar
| Фил қушлари | ||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Аэпёрнис махимус скелети ва тухуми | ||||||||||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||
| †Аэпёрнис махимус Ҳилаире, 1851 | ||||||||||||||||||
Фил қушлари, Эпиорнислар (лотинча: Аэпёрнитҳидаэ, юнонча: αιπος — баланд + ορνις — қуш сўзларидан) — Мадагаскар оролида яшаган, Аэпёрнитҳиформес туркумига мансуб, қирилиб кетган учмайдиган қушлар. Улар тахминан милодий 1000-йилларда, эҳтимол, инсон фаолияти натижасида қирилиб кетган деб ҳисобланади. Ҳозирги вақтда фил қушларининг учта тури тан олинган: улардан бири Муллерорнис уруғига, иккитаси эса Аэпёрнис уруғига мансуб. Аэпёрнис махимус эҳтимол тарихда яшаган энг йирик қуш бўлган, унинг тухумлари эса маълум амниоталар орасидаги энг йирик тухумлар ҳисобланади.
Фил қушлари ўтхўр бўлиб, одамлар келишидан олдинги даврда Мадагаскар экотизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган. Фил қушлари Тож суяксиз қушлар инфрасинфига мансуб (эскирган номланиш бойича югурувчи қушлар (Ратитаэ) инфрасинфи). Уларнинг ҳозирги кунгача сақланиб қолган энг яқин қардош тури фақат Янги Зеландияда учрайдиган кивилар ҳисобланади.
| Қушлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |