Филармония (юн. пҳилео — севаман ва ҳармониа — гармония) — айрим мамлакатлардаги консерт ташкилотларининг номи. ХИХ аср иккинчи ярмида Европа ва Америка шаҳарларида ташкил топган илк филармония жамиятлари, асосан, симфоник мусиқани таргиб қилишган. Аксарият мамлакатларда филармония давлат ташкилоти бўлиб, унинг вазифаси юксак бадиий мусиқа асарларини ва етук ижрочилар маҳоратини ташвиқ қилишдан иборат. Мусиқа билан бирга баъзан эстрада санъати турлари (саҳна ракси, бадиий ўқиш ва бошқалар)ни ҳам намойиш қилади. Филармония таркибида йирик мусиқа жамоалари (оркестр, хор ва бошқалар), турли ансамбл, яккахон хонанда ва созандалар фаолият кўрсатади.