Filipp Yefremov
Филипп Сергеевич Ефремов (1750, Вятка — 1811-йилдан сўнг вафот этган) — рус сайёҳи, Ўрта Осиё, Тибет ва Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилган. Оренбург чегара раёнида хизмат қилаётганида (1774) қозоқлар асирга олиб, Бухорога келтирилган. У Бухоро оталиғи Дониёлбий қўлида хизмат қилган. Кейинчалик ўнбоши, элликбоши, юзбоши қилиб тайинланган. Оталиқнинг Самарқанд, Хива ва Эрон юришларида қатнашган. Кейинроқ Қўқон хонлигига қочиб ўтган. У ердан Қашқар, Тибет, Кашмир орқали Ҳиндистонга борган. Инглизлар кемасида Калкуттадан Африка жан. орқали Англияга, у ердан 1782-йилда СанктПетербургга қайтиб борган. Кейинчалик Кавказ, Украина ва Ғарбий Сибирдаги божхоналарда ишлаган. Е. Ўрта Осиё, Тибет ва Ҳиндистон мамлакатларининг сиёсий тузуми, табиати, ҳарбий қудрати, аҳолиси, урф-одатлари ва ҳаётига оид саёҳатнома ёзиб ["Тўққиз йиллик саёҳат (1774—1782)"] 1786 й. Петербургда нашр эттирди. Унда кўплаб форс ва ўзбек сўзларига изоҳ берган.
Манбалар
- Девятилетнее странствование, 5 изд. [под. ред. Э. Мурзаева], М., 1952.
Адабиёт
- Ҳасанов Ҳ., Хофизи Абру, Хайдар Мирза, Филипп Ефремов, Т., 1964[1].
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |