Filipp Yupatov
Филипп Афанасевич Юпатов (1873—1958) — сирк арбоби, антрепренёр. Сиркнинг турли жанрлари (ҳаво гимнасти, чавандоз, раққос, клоун, ҳайвон ўргатувчи ва бошқалар)да ижод қилган. 1906-йилдан Туркистонда яшаган. Тошкент, Андижон, Бухоро, Самарқанд ва бошқалар шаҳарларда сирклари бўлган. Юпатов сирклари Туркистонда машҳур бўлиб, дастурлари хилмахиллиги билан ажралиб турган ва катта шуҳрат қозонган. Юпатов сиркларида европа ва Росссиядан келган артистлар билан бирга ўзбек артистлари ҳам томоша кўрсатишган. Бенефислар уюштирилган, "кулги ва қувноқлик кечалари", франсуз кураши бўйича мусобақалар, тарихий ва саргузашт мавзулардаги пантомималар қўйилган. Ўзбек тилини пухта билган Юпатов Юсуфжон қизиқ билан ҳамкорликда томошалар кўрсатган. Ю. 1915-йил Тошкентдаги Воскресене бозори (ҳоз. Навоий театри майдони)да ёғочдан ишланган стационар сирк биносини қурди (1966-йил зилзиласига қадар сирк томошалари шу бинода кўрсатилган). Ўзи раҳбарлик қилган сирк дастурларида от ўргатувчи ва клоун сифатида манежга чиққан. Репертуарини ўзбек тилида ижро этган. Профессионал ўзбек сирки шаклланишида Ю. муҳим рол ўйнаган. 1920-йилдан давлат сиркларида ишлаб келди. Қизи Елена Юпатова (1894 — ?) — раққоса, чавандоз. 7 ёшидан отаси раҳбарлигидаги сирк дастурларида қатнашган. Ўзбекча, русча қўшиқ ва рақслари олқишга сазовор бўлган. Манежга "Майрамхон" тахаллуси билан чиқиб, шуҳрат қозонган. "Равот қашқирлари" ва "УайлдВестлик чавандоз" филмларида суратга тушган.[1]
Манбалар
- ↑ "Юпатов Филипп Афанасевич" ЎзМЕ. Ю-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-16 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |