Filladhu (Haa Alif Atoll)
Филладҳоо (Дҳивеҳи : ފިއްލަދޫ) — Ҳаа Алиф халқасимон оролидаги аҳоли яшайдиган орол ва Малдив оролларининг шимолидаги Тҳиладҳумматҳи халқасимон оролининг бир қисми. Филладҳу ороли кенгаш томонидан бошқариладиган туман даражасидаги маъмурий сайлов округи.
Филладҳоо
ފިއްލަދޫ | |
|---|---|
|
Орол соҳили ва мактабининг юқоридан ко'риниши | |
| Координаталари: 6°52′38″Н 73°13′39″Э / 6.87722°Н 73.22750°Э | |
| Давлат | Малдив ороллари |
| Географик ҳудуд | Тҳиладҳунматҳи |
| Таркибий ҳудуд | Ҳаа Алиф Атолл |
| Малé (пойтахт)гача масофа | 300.42 км (186.67 ми) |
| Вақт минтақаси | УТC+05:00 (МСТ) |
| Ҳудуд кодлари | 650, 20 |
География
Орол мамлакат пойтахти Малéдан 300.42 км шимолда ва улкан маржон рифлари устида жойлашган[1]. Оролнинг катта қумли соҳили дастлаб алоҳида орол бўлган Дҳаппару ҳудудигача чўзилади.
Қушлар популяцияси
2001-йилги маълумотларга кўра, Ҳаа Алифу халқасимон ороли ён-атрофдаги маржон рифларидаги сув ҳудудлари билан бирга 6000 га. ҳудуддаги қушлар популацияси учун муҳим ҳудудни ҳам ҳосил қилади. Бу ҳудуд деярли 15000 камёб нодди қушлари кўпайишини таъминлаши сабаб, БирдЛифе Интернатионал томонидан ташкил этилган.[2].
Аҳоли
| Йил | Аҳоли сони | Кўрсаткич фоизларда |
|---|---|---|
| 2006 | 548 | -- |
| 2014 | 562 | +2,6% |
| 2006-2014 — йилги расмий аҳоли рўйхати: [3] |
Хизматлар
Таълим
Мадҳрасатҳул — Филадҳоо оролидаги ҳукумат мактаби бўлиб, орол аҳолиси учун бошланғич ва ўрта таълимни таъминлаб беради. 1998-йилда ташкил топган бу мактабда ҳозирда 130 га яқин ўқувчи таҳсил олади.
Тиббиёт
Оролда дастлабки тез тиббий ёрдамни таъминловчи саломатлик маркази мавжуд.
Манбалар
- ↑ „Cоординате Дистанcе Cалcулатор“. Боултер.cом. Қаралди: 2018-йил 9-август.
- ↑ „Ҳаа Алифу Атолл“. БирдЛифе Дата Зоне. БирдЛифе Интернатионал (2020). Қаралди: 2020-йил 11-декабр.
- ↑ „Табле 3.3: Тотал Малдивиан Популатион бй Исландс“. Натионал Буреау оф Статистиcс. Қаралди: 2018-йил 9-август.