Filloksera
Филлоксера (Витеус витифолии) — филлоксерасимонлар оиласига мансуб тўғриқанотли ҳашарот, хавфли ток зараркунандаси. Ташқи ва ички карантин объекта. Ф. ток зангининг барг ва илдизини, ёш новдаларини зарарлайди. Натижада ҳосилдорлик камайиб, ток туплари қуриб қолади. Биринчи марта 1854-йилда Шимолий Америкада топилган. ХХ аср бошларида Европа токзорларида тарқалган. Узунлиги 08—1,2 мм, танаси тухумсимон, сариқяшил. Барг ва илдизларга зарар етказадиган шакли токнинг Европа навлари учун ғоят хавфли. Ҳозир Ф.нинг МДҲ мамлакатлари токзорларида фақат илдизларга зарар етказадиган шакли учрайди.
Кураш чоралари: чидамли навларни экиш, экиладиган материални экспертиза қилиш, тупроққа вақтвақти билан фумиеантлар билан ишлов бериш, Ф.га чидамли пайванд қилиб етиштирилган ток кўчатларини экиш.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |