Филмография – баъзи бир мезонлар бўйича йиғилган филмлар рўйхати. Масалан, актёрнинг фаолияти филмографияси у суратга тушган филмлар рўйхати; режиссёрнинг комедик филмографияси эса бу маълум бир режиссёр томонидан суратга олинган комедия филмлари рўйхатидир. Энг камида 1957-йилдан бери қўлланилаётган бу атама[1] китоблар рўйхати бўлган библиографияга ўхшаб кетади. Рўйхат кўринишидаги филмографиялар жараённинг ўзига тегишли бўлган ва фотографияга ўхшаш „видеография“ ҳамда „кинематография“ каби кино санъатларидан фарқ қилади.

Филмографиялар фақатгина маълум шахслар билан боғлиқ бўлмайди. Масалан, Америка кино жанрлари қўлланмаси (1988, ИСБН 0-313-24715-3) „Американинг асосий филм жанрлари бўйича 19 та муҳим иншо“ларни ўз ичига олади[2]. 1998-йилда Вашингтон университети Совуқ уруш давридаги Қизил қўрқув билан боғлиқ филмлар филмографиясини тузиш мақсадида бутун университет миқёсида „Барча кучлар лойиҳаси“ (Алл Поwерс Прожеcт)ни амалга оширди. Ушбу филмография „Қизил қўрқувни кучайтирган, коммунизм таҳдидини тарғиб қилган ва Америкага қарши фаолиятни текшириш бўйича Вакиллар палатаси қўмитаси айбловларига қарши чиққан кинофилмлар“дан ташкил топган эди[3].

Яна бир мисол сифатида Бригҳам Ёунг университети-Идаҳонинг кутубхона директори томонидан тузилган 500 дан ортиқ филмни ўз ичига олган филмографияни келтириш мумкин. Мазкур филмография Голливуднинг кутубхоначилар ҳақидаги стереотипларини яхшироқ тушуниш мақсадида тўпланган[4]. АҚШнинг Жоржия штатида кино ишлаб чиқаришни рағбатлантиришни ўз вазифаларига киритган Жоржия Иқтисодий ривожланиш департаменти ҳам шундай филмларнинг филмографиясини юритиб боради[5].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Филмография“. Мерриам-Wебстер. Олинган 2011-02-24.
  2. ↑ „Филм учун маълумот манбалари: танланган қўлланма“. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-04-11 санасида архивланган) УC Беркелей кутубхонаси. Олинган 2011-02-24.
  3. ↑ „Қизил қўрқув: филмография“. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-20 санасида архивланган) Вашингтон университети кутубхоналари. Олинган 2011-02-24.
  4. ↑ Мартин Х. Раиш. „Филмлардаги кутубхоначилар – изоҳли филмография“. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-08-12 санасида архивланган) Бригҳам Ёунг университети – Айдаҳо. Олинган 2011-02-24.
  5. ↑ „Жоржия филмографияси“. Жоржия Иқтисодий ривожланиш департаменти. Асл нусхадан архивланган, 23.02.2011. Олинган 2011-02-24.