Филология (қадимги юнонча: φιλολογία, пҳилологиа — „Сўзни севиш“, „Сўзга меҳр“) — гуманитар фанлар — тилшунослик, адабиёцҳунослик, матншунослик, манбашунослик, палеография ва бошқаларнинг ҳамкорлигидан таркиб топган умумий фан; ёзма ёдгорликларни лисоний ва стилистик жиҳатдан таҳлил этиш орқали инсон маънавий маданиятининг тарихи ва моҳиятини ўрганади. Ўз ички масалалари ва ташқи алоқалари йиғиндисидан иборат бўлган матн филологиянинг мавжудлигини белгиловчи илк асос ҳисобланади. Асосий диққат эътиборни матнга қаратиш, унга ёрдамчи шарҳлар яратиш (филологик асарларнинг энг қадимий шакли) орқали филология айни шу нуқтаи назар асосида инсон турмушини, энг аввало, маънавий турмушини бутун кенглиги ва теранлиги билан қамраб олади. Филология ёзув маданияти нисбатан юксалган даврда пайдо бўлган.

Яқин Шарқдаги қадимий ва юксак тараққий этган маданиятлар филологиядан деярли бехабар бўлган, ўрта асрларда Ғарбий Европада ҳам унга етарлича эътибор берилмаган; айни пайтда филология фалсафанинг ватани, қадимги Ҳиндистон ва Юнонистонда сўз ва нутқ устида фикрлаш, уни таҳлил қилиш тарзида, фалсафа билан уйғунликда пайдо бўлган. Фалсафадаги мавҳумликка интилиш билан филологиянинг аниқлиги, конкретлиги ўртасида кейинчалик рўй берган ихтилофларга қарамай, фалсафа ва филологиянинг дастлабки яхлитлиги, бир бутунлиги тасодифий бўлмаган. Филологиянинг юксалиш, ўта ривожланиш даврлари кўпинча гносеологик(билиш назарияси) тафаккурнинг буюк даврларидан (масалан, эллинистик дунёда — Аристотелдан, ХВИИ асрда Европада — Р. Декартдан, ХИХ асрда Германияда — И. Кантдан) сўнг рўй берган.

Ҳинд филологияси Панини (милоддан аввалги В-ИВ асрлар), Патанжали (милоддан аввалги ИИ аср) каби грамматистларни, кейинчалик услуб назариётчиларини тарбиялаб етиштиради; Қадимги Хитой маданияти ўз филологик анъаналарига эга бўлган (Лю Се асарлари, милодий В-ВИ-асрлар). Лекин Қадимги Ҳиндистон ва Хитойнинг филологик таълимоти, бу соҳасидаги ютуқлари янги ва энг янги даврларгача европаликларга маълум эмас эди. Европа филологияси анъаналари бутунлай юнон манбаларига, антик дунё филологиясига таяниб иш кўрган. Софистлар даврида (милоддан аввалги В асрнинг 2-ярми — ИВ асрнинг 1-ярми) адабиёт соҳаси назарий поэтика ва филологиянинг обекти бўлиш учун ноадабий муҳитдан етарли даражада ажралиб чиқади. Софистлардан Протагор, Горгий, Продик ва бошқа филологик методларни ишлаб чиқишда катта хизмат қилганлар; юнон адабиёт назарияси Аристотелнинг „Поэтика“ асари билан юқори босқичга кўтарилади. Эллинистик даврда (милоддан аввалги ИИИ-И-асрлар) филология фалсафа фанидан ажралиб чиқади ва мутахассислар — Искандария ва Пергам кутубхоначилари қўлига ўтади: улар антик муаллифларнинг тузатилган матнларини аниқлаш ва шарҳлаш билан шугъулланганлар. Фракиялик Дионисий (тахминан милоддан аввалги 150-90-йиллар) сўз туркумларининг ҳозиргача ҳам қўлланиб келаётган назариясини узил-кесил ишлаб чиқди. Илк христианлик даври олимларидан Ориген, Иероним (Инжилни биринчи марта лотинчага таржима қилган шахс) Инжилнинг асл нусхаси ва юнонча таржимаси устида улкан текстологик ишларни амалга оширдилар. Юнон филологияси анъаналари ўзининг антик ҳолатини (мумтоз матнларни ўрганиш ва шарҳлаш) батамом сақлаган ҳолда ўрта асрларда Византияда давом эттирилади; Рим империяси қулагандан сўнг (1453) Уйғониш даври Италияси қочиб келган олимлар туфайли Византия филологиясини мерос қилиб олади. Қадимги Римда филология тилнинг грамматик жиҳатини, имлосини ўрганадиган грамматикадан фарқланиб турган. Филологиянинг кейинги тараққиёт босқичи Уйғониш давридаги Данте, Боккаччо, Петрарка, Лоренсо Валл рисолалари билан боғлиқ. Ушбу рисолаларда Аристотел асарларининг ҳақиқий мазмуни аниқланган, Қадимги Юнон ва Римлик ёзувчиларнинг ёзма матнлари танқидий нуқтаи назардан ўрганилган ва шарҳланган.

Ўрта асрларда филология Европада тушкунликка учраган даврда, ВИИИ-ХИВ-асрлар давомида араб филологияси кенг кўламда ривожлана бошлайди. Араб филологиясида тилшунослик, қисман адабиёцҳунослик соҳалари ривожланган. Бу даврда Куфа ва Басра грамматик мактаб (оқим)лари юзага келган. Басра грамматик оқими вакиллари: Халил ибн Аҳмад (ВИИИ-аср) ва унинг шогирди Сибавайҳий ўз асарларида классик араб тили меъёрларини ишлаб чиқиб, араб тилининг биринчи изоҳли луғатини тузганлар, Сибавайҳий араб тилида сўз туркумларини 3 асосий гуруҳга (исм, феъл, ҳарф) ажратган ва сўз туркумларининг синтактик муносабатларини белгилаган. Куфа грамматик оқими вакиллари эса ўз асарларини араб тили синтаксисига, араб тилининг диалектал грамматик хусусиятларига бағишлаганлар. ИХ-Х асрларда ҳар икки грамматик оқим мустақил тилшунослик мактаби даражасига кўтарилган. Басра ва Куфа грамматик оқимлари асосида Бағдод грамматик мактаби юзага келади, Бағдод грамматик назарияси яратилади. Бағдод грамматик оқимининг вакили Ибн Жинний (Х аср) ўз асарларида этимология масалаларига эътибор берган. Араб халифалиги ҳукмронлиги Сурия, Миср, Эрон, Испания, Ўрта Осиёга қадар тарқалиши муносабати билан бу ҳудудларда ҳам Куфа, Басра, Бағдод грамматик оқимлари таъсирида филолог ва тилшунослар етишиб чиқади.

Араб филологияси анъанасининг ташкил топиши ва тараққий этишида араблар билан бир қаторда бошқа халқларнинг араб тилида ижод этган вакиллари ҳам иштирок этган. Инглиз шарқшуноси Е. Брауннинг кўрсатишича, араб фани ва маданиятининг энг мўтабар вакиллари деб саналган 45 кишидан 30 таси араб бўлмаган халқларнинг вакиллари бўлган. Туркий филология фанининг вужудга келиши ҳам айни мана шу олимларнинг илмий фаолияти билан боғланади.

Туркий халқларда филология қадимда махсус фан сифатида қаралмаган бўлсада, унга оид жуда кўплаб асарлар — луғатлар, грамматикалар, адабиёцҳуносликка доир рисолалар, тазкиралар, туркий халқлар тарихи ва этнографиясига доир китоблар ёзилган. Маҳмуд Кошғарий (ХИ аср) туркий халқлар маданияти ва фани тарихида алоҳида ўрин тутади. У туркий филология фанини яратган олимлардан биринчисидир. Унинг „Девон-у луғотит турк“ асарида бу фаннинг деярли барча соҳалари ёритилган: туркий тиллар лексикаси, фонетикаси ва морфологияси, туркий тиллар таснифи, туркий халқларнинг оғзаки ижоди ва бошқа асарда, шунингдек, туркий халқлар этнографияси, топонимикаси, географик жойлашувига оид қимматли маълумотлар ҳам бор. М. Кошғарий тилларни қиёсий ўрганишга ҳам асос солган. Ўз даври олимлари томонидан „Жоруллоҳ“ („Аллоҳнинг қўшниси“) лақабини олган Маҳмуд Замахшарий (ХИ-ХИИ-асрлар) Шарқ фани ва маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшди. У фалсафа, тарих, адабиёцҳунослик, фолклоршунослик, тилшунослик каби фанларга оид 50 дан ортиқ асар яратди. Унинг „Муқаддимат ул-адаб“ асари фақат араб тили ва тилшунослиги тарихини ўрганиш жиҳатидангина эмас, балки туркий халқлар тиллари тарихини ўрганиш жиҳатидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Асарнинг луғат қисмида арабча сўзларнинг форсча, мўғулча таржималари билан бир қаторда туркийча таржималари ҳам берилган. Булардан ташқари, ХИИИ-ХИХ асрларда номи машҳур ёки номаълум муаллифлар томонидан яратилган 10 дан ортиқ бир тилли ёки икки тилли изоҳли луғатлар туркий тилларда филология фанининг ривожига муайян ҳисса бўлиб қўшилди. Шунингдек, Алишер Навоийнинг „Муҳокамат ул-луғатайн“, „Мезон ул-авзон“, „Мажолис ун-нафоис“, „Тарихи мулуки Ажам“ асарлари, Бобурнинг „Мухтасар“ („Рисолаи аруз“) ва „Бобурнома“си, Абулғозий Баҳодирхоннинг „Шажараи турк“ ва „Шажараи тарокима“ китоблари, Мунис, Огаҳий, Баёний каби муаллифларнинг тарихга оид асарлари, Шайх Аҳмад Тарозийнинг адабиёцҳуносликка оид „Фунун ал-балоға“ китоби ва бошқа илмий асарлар ҳам кенг маънода филология фанини бойитган.

ХВИИИ асрда Германияда филолог И.И.Винкелманнинг „Неогуманизм“ (янги гуманизм) назарияси пайдо бўлиши сабабли филологиянинг янги даври бошланади. Антик дунёнинг яхлит, бир бутун образи ҳақидаги масала Уйғониш давридагидек, ҳатто янада кўпроқ илмий талабчанлик билан ўртага ташланади. Немис филологи А.Волф „филология“ терминини қадимият, антик дунё ҳақидаги фаннинг номи сифатида амалга киритади. Бу даврда филология жуда кенг маънода тушунилиб, нафақат муайян халқ тили ва адабиётини, балки тарихи, фалсафаси, санъати ва ҳатто моддий маданиятини ўрганишни ҳам ўз ичига олган. Филологиянинг қадимги маданият ёдгорликларини ўрганувчи, юнон ва римлик муаллифлар асарларини шарҳловчи бўлими кейинчалик „Классик филология“ деб аталган. ХИХ асрда филологиянинг бошқа фанлардан ажралиш жараёни кучайган эди. Немис филологлари Г.Узенер, Э.Роде, У.Фон Виламовиц Мёллендорф ва бошқаларнинг фаолияти натижасида қадимги дунё тарихи мустақил фан тармоғи сифатида филологиядан ажралиб чиқади; айни шу даврда романтизм ва бошқа ғоявий оқимларнинг таъсири остида „Классик филология“ билан бир қаторда „янги филология“ ҳам вужудга келди: германшунослик (Ака ука Якоб ва Вилгелм Гриммлар), славяншунослик (А.Востоков, В.Ганка), шарқшунослик каби. Шу билан бирга ака-ука Гриммлар, филология Диц, И.Добровский, А.Востоков ва бошқа филологлар тилларни ўрганишнинг қиёсий-тарихий методини ишлаб чиқдилар. ХВИИИ-ХИХ асрларда филологиянинг бир тармоғи сифатида туркийшунослик фани пайдо бўлди.

Филологиянинг юқоридагидек махсус бўлимлари юзага келган ва қиёсий-тарихий метод қўллана бошлаган даврда филология тушунчаси торайиб, тилшуносликка тенглашиб келган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида филология тушунчаси ҳийла ойдинлашади ва у тиллар ва адабиётларни оърганишни қамраб олади; матншунослик, манбашунослик, палеография каби фанлар филологиянинг ёрдамчи соҳалари сифатида пайдо бўлади, айниқса, матншуносликнинг шаклланиши ва ривожланиши қадимги қўлёзмаларни, мумтоз шоирларнинг (масалан, Юсуф Хос Ҳожиб, Атоий, Навоий, Бобур; Пушкин, Лермонтов ва бошқалар) асарларини нашр этишда муҳим рол ўйнади. Филологияни ташкил этувчи тилшунослик ва адабиёцҳунослик фанлари, ўз навбатида, махсус соҳаларга тармоқланади: умумий тилшунослик, тил тарихи, ҳозирги тилларни ўрганиш, адабиёт назарияси, адабиёт тарихи, адабий танқид ва бошқа филология доирасига фолклоршунослик ҳам тааллуқлидир, чунки фолклор ҳам сўз санъати ҳисобланади.

Ҳозирги филология тил ва адабиётни ўрганишнинг янги-янги муаммоларини ўртага ташлаб, янги-янги методларни ишлаб чиқмоқда; ижтимоий ҳаётнинг барча даврларига хос ёзма манбалар билан узвий боғланган ҳолда ривожланмоқда; филологик тадқиқотлар мавжуд манбаларга чуқур илмий ва танқидий нуқтаи назардан ёндашган ҳолда олиб борилмоқда. Бир пайтлар ягона, яхлит фан ҳисобланган филология бағридан ажралиб чиқиб, мустақил фанларга айланган тарих, фалсафа, санъацҳунослик, маданият тарихи каби соҳаларнинг вазифалари билан ўз вазифаларини чегаралаб олиш, шу билан бирга, улар билан ижодий ҳамкорлик қилиш ҳозирги филологиянинг энг муҳим ўзига хос хусусиятидир.

Ўзбек филологиясининг асослари М.Кошғарий, М.Замахшарий даврига ва асарларига бориб тақалса ҳам, асрлар мобайнида ўзига хос тарзда ривожланиб келган бўлса ҳам, ҳозирги маънодаги ўзбек филологияси ХХ аср бошларидан шакллана бошлади. Ўзбек тилшунослиги, адабиёцҳунослиги, манбашунослиги ва матншунослиги филология фанининг тармоқлари сифатида тараққий этди. Ҳозирги ўзбек филологияси жаҳон филология фанининг таркибий қисми сифатида ҳар томонлама ривожланмоқда. Ўзбек филологияси тараққиётига М.Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Авлоний, Элбек, Ғози Олим Юнусов, А.Зоҳирий, Отажон Ҳошим, Ҳоди Зарипов, С.Иброҳимов, П.Шамсиев, Ш. Хуршид, Олим Шарафиддинов, С.Муталлибов, Иззат Султон, О.Усмонов, С.Усмонов, У.Турсунов, филология Камол, В.Абдуллаев, В.Зоҳидов, Ғ. Каримов, филология Абдуллаев, А.Ғуломов, Ҳ. Сулаймоновлар, рус олимларидан Е. Поливанов, К. Юдахин, А. Боровков, В. Решетов, А. Кононов, А. Шчербак ва бошқаларнинг муносиб хиссалари бор. Шунингдек, Ш. Шоабдураҳмонов, Ғ. Абдураҳмонов, А. Ҳайитметов, А. Қаюмов, А. Рустамов, Қ.Маҳмудов, М.Асқарова, Ҳ.Раҳматуллаев, А.Ҳожиев, А.Абдуғафуров, Б.Валихўжаев, Н.Каримов, Т.Мирзаев, Б.Назаров, Э.Фозилов, Э.Бегматов, Ҳ.Неъматов, А.Нурмонов, Н.Махмудов ва бошқа ҳозирги кундаги ўзбек филологиясини ривожлантиришда оъз илмий изланишлари билан иштирок этиб келмоқдалар.

Адабиётлар

  • Қўчқортоев И., Исабеков Б.; Туркий филологияга кириш, Тошкент, 1984.
  • Нурмонов А.; Ўзбек тилшунослиги тарихи, Тошкент, 2002.