Филон Александриялик (милоддан аввалги тахминан 21 ёки 20 — Александрия — милодий 48 ёки 49) — яҳудийюнон файласуфи. Иудаизм ақидаларини Платоннинт идеалистик таълимоти ва стоицизм билан боғлаган. Ф. фалсафасининг асосида икки қоида: худонинг мутлаклиги ва ғоялар туғрисидаги стоикплатонча таълимот ётади. Логос ҳақидаги назарияни яратган. Христиан илоҳиётининг шаклланишига катта таъсир курсатган.