Саноат филтрловчи противогазлари — қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг турли соҳаларидаги ишчиларининг нафас олиш ва кўриш аъзоларини ҳаво таркибидаги захарли газлар, парлар, чанг, туман ва тутундан шахсий ҳимоя қилиш воситасидир. Филтрловчи противогазлар фақат ҳаводаги кислороднинг хажмий миқдори 18 % дан кам бўлмаган ва захарли моддалар миқдори 0.5 % дан кўп бўлмаган холлардагина қўлланиши мумкин.

Филтрловчи противогазларни ҳавода эркин кислород миқдорнинг етишмовчилиги мумкин бўлган шароитларда қўллаш та'қиқланади.

(масалан систерналар, ёмкостлар, қудуқлар, изоляциланган жойлар ва шунга ўхшашлар.) Протвогаз тайёр коробка, гофер трубкали юза қисми ва сумкадан иборат бўлади. Коробка одам томонидан олинаётган нафас ҳавосини захарли аралашмалардан тозалаш учун хизмат қилади. Захарли моддалар таркибига қараб коробка бир ёки бир нечта махсус ютувчи ёки ютувчиларни ва аэрозол филтрига эга бўлиши мумкин. Коробкалар қўлланишига қараб махсус ажратилган: улар қўлланиш талабига кўра ютувчиларнинг таркиби билан ва ташқи кўринишга кўра махсус ранглар ва маркировкалар билан фарқланади. Ҳар бир турдаги коробкага ГОСТ 12.4.034-78 га биноан шартли белгилар қўйилади.

  • Аэрозол филтрли коробкалар учун — ФУ-13
  • Аэрозол филтрсиз коробкалар учун — ФГ-13

Фойдаланилгандан сўнг шлем масканинг ички юзаси 2 %ли спирт формалин эритмасида артилади ва қуритилади. Тоза ва қуруқ, салқин жойда, махсус токчаларда ёки иш жойидаги шкафларда сақланади. Иситиш тизимлари ва қизийдиган асбоблардан узоқда сақлаш керак.