Финик палмаси, хурмо палмаси, феникс (Пҳоэних) — палмадошлар оиласига мансуб икки уйли дарахцимон ўсимликлар туркуми. Африка ва Осиёнинг тропик ва субтропик минтақаларининг дарёларга яқин, ер ости сув манбалари бор қурғоқ жойларида, водийларда, ботқокликларда 15 тури усади. Асил Финик палмаси (Пҳ. даcтйлифера) ёки араб хурмоси тури — Шимолий Африка, Арабистон ярим ороли, Жанубий Эрон, Афғонистон ва Покистоннинг қуруқ субтропик минтақаларида ўсувчи қад. маданий ўсимликдир. Ёввойи тури маълум эмас. Финик палмаси милоддан аввалги 4минг йилликда Шумер, Оссурия ва Қад. Мисрда экилгани маълум. Танаси барг бандлари қолдиқлари бн, тепа кисми қалин пацимон барглар билан қопланган. Гуллари бир жинсли, рўваксимон тўпгул ҳосил қилади, шамол ёрдамида чангланади. Меваси каттик уруғли, баъзилариники ейишли. Танаси тик усади, баландлиги 15–20 м гача, меваси — финики (хурмоси) чўзинчоқ ёки овал, уз. 7,5 см, диаметри 3,5 см, янгилигида ва ярим қуритилган ҳолда истеъмол қилинади. Араб мамлакатларида Финик палмаси асосий овқат ҳисобланади (ундан камида 100 хил овқат тайёрланади), экспорт қилинади. Таркибида 62— 71% канд, 1—2,5% оқсил, 2,5% ёғ моддалари бор. Дарахт пўстлоғини тилиб шарбати олиниб, шакар, финик виноси, барглари толасидан аркрн, саватлар тайёрланади. Уруғидан ва илдиз бачкиларидан кўпаяди. Асил Финик палмаси меваси етиштириш бўйича Ироқ ва Шимолий Африка мамлакатлари олдинги ўринларда туради. Ўрта Осиёда Туркманистон жан.ғарбида 1939-йилдан экилади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида учрайди.