Finikiy yozuvi
Финикий ёзуви — мил. ав. 2-минг йиллик ўрталарида Финикияда пайдо бўлган ҳамда финикияликлар ва карфагенликлар, қадимги яҳудийлар ва моавликлар томонидан мил. ИВ асргача фойдаланилган консонант ҳарфтовуш ёзуви. Финикий ёзуви угарит ёзуви ёки қадимги арабий (тамуд, сафати, лихёни) алифболар билан бирга расмли қадимги ханаан бўғинликонсонант ёзувидан келиб чиққан бўлса керак. Финикий ёзувидаги графемалар сони (22 та) асосий манба ёзувдагига (29—30 графема) нисбатан камайган. Унда фақат ундошларгина ифодаланган, унлилар мутлақо ифодаланмаган — Финикий ёзуви соф консонант ёзув бўлган. Ҳарфлар муайян қатъий кетмакетликда жойлашган, яъни алифбони ташкил этган. Ҳар бир ҳарф белгили номга эга бўлган ва номлар айни ҳарф билдирган товуш билан бошланган. Мас, б — „бет“, д — „далет“, г — „гимел“ ва шаҳрик.

Финикий ёзуви ўнгдан чапга қараб горизонтал ҳолатда ёзилган. Бу ёзувнинг пайдо бўлиши инсоният тарихида ёзувни такомиллаштиришда олға қўйилган қадам бўлган, чунки биринчи марта соф товуш ёзувининг, графемалар сони аниқ бўлган мукаммал алифбонинг юзага келиши жамиятда ёзувни биладиган кишилар доирасини ниҳоятда кенгайтириб юборган. Милоддан аввалги ХИИ асрда тўла шаклланган Финикий ёзуви финикияликларнинг Ўрта денгиз бўйларида барпо қилган мустамлака ерларида тарқалган. 10—ИХ асрларда Финикий ёзувидан оромий ёзуви (ундан эса яҳудий, наботий, араб; Олд ва Марказий Осиёнинг бошқа алифболари, жумладан, билвосита грузин ва арман; суғд, уйғур ва мўғул ёзувлари ва бошқа ёзувлар) пайдо бўлган. 11 — ВИИИ асрларда эсаюнон, кейинроқ лотин, Кирилл алифболари, браҳми ёзуви (ундан Ҳиндистон, Шим. Ш ар қий Осиё ва Тибет ёзувлари) келиб чиққан. Маълумотларга қараганда, ҳозирги бизга маълум бўлган ҳарфтовуш тизимидаги алифболарнинг Ф қисмидан кўпроғи Финикий ёзувидан тарқалган.
Финикий ёзувида битилган энг қад. ёдгорликлар милоддан аввалги ХИИ—Х асрларга мансуб бўлиб, Финикиянинг ўзидан эмас, балки унинг мустамлакалари ҳудудидан топилган (улар кўп эмас). Финикий ёзувидаги ёдгорликларнинг кўпчилиги милоддан аввалги В аср — мил. 2—ИИИ асрларга мансуб. Ундан кейинги даврда Финикий ёзуви оромий ёзуви томонидан сиқиб чиқарилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |