Finlar
Финлар (ўзларини суомалайсет деб аташади) — халқ, Финландиянинг асосий аҳолиси (4,65 млн. киши), умумий сони 5,43 млн. киши (1990-йиллар ўрталари), жумладан, Россия Федерацияси да 47,1 минг киши (1989). Фин тилида сўзлашади. Диндорлари — протестантлар (лютеранлар). Болтиқбўйи фин халқларининг аждодлари Финландиянинг жанубига милоддан аввалги 3 минг йилликда келиб жойлашган. Улар аста секин шим.га силжиб, ҳозирги саамлар (лопарлар) аждодларини сиқиб чиқаришган. Жануби-ғарбий (суми ёхуд суоми), марказий (еми — ёхуд хяме), шарқий (корела ёхуд каряла қабилалари ғарбий гуруҳи) қабила гуруҳларининг бирлашуви негизида фин элати шаклланган. Ф.нинг кўпчилиги саноатда банд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |