Finna
Финна, финка — тасмасимон чувалчангларнинг юқумли личинкалик босқичларидан бири. Оралиқ хўжайинда паразитлик қилади. Ф. пуфакча кўринишида бўлиб, унинг ичида чувалчанг личинкасининг битта ёки бир нечта бошчаси бор. Ф. оралиқ хўжайиннинг ҳар хил органлари (одатда, мускуллар, жигар, мия, упка)да ривожланади. Асосий хўжайин (одам ёки умуртқали ҳайвонлар) Ф.ли органни еб чувалчангни юқтиради. Ф.дан асосий хўжайин организмида етук чувалчанг ривожланади. Ф.нинг систицеркоид (6 илмокли бошча), сенур (битта пуфакда бир неча бошча), эхинококк (битта йирик пуфакда 2, 3 ва ҳоказо тартибдаги пуфакчалар ва улар ичидаги бошчалар), процеркоид ва бошқа хиллари бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |