Fir
Фир, Фил, пил, кат, кот ва ал-Фир номлари билан аталган — Хоразмнинг қад. пойтахти; Амударёнинг сўл соҳилида жойлашган. Араб манбаларида алМансура деб ҳам аталган. Берунийнинг хабар беришича, "АлФир Хоразм шаҳри (Кат)нинг чеккасидаги лой ва хом ғиштдан қурилган қалъа бўлиб, бир-бирининг ичига жойлашган ва баландликда бирбиридан қолишмайдиган уч қаватли қўрғон эди... АлФир ўн милча ва ундан кўпроқ масофадан кўринар эди. Жайхун ҳар йили уни бузиб, йиқитиб ва парчалаб олиб кета берди; ниҳоят Искандар тарихининг 1305-йилида (милодий 993 йил) ундан асар крлмади". Шундан сўнг пойтахт Гурганж шаҳрига кўчирилган. Ф. харобалари Шаббоз (ҳозирги Беруний) ўрнидадир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |