Фирдавс Холназарович Шарипов (туғ. 7-сентябр 1983-йил, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбек мафкурачиси ва сиёсатчиси, ИВ чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.

Фирдавс Шарипов
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1983-йил 7-сентябр (1983-09-07) (43 ёш)
Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР
Сиёсий партияси Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси
Маълумоти Термиз давлат университети

Биография

Фирдавс Шарипов 7-сентябр 1983-йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2000-2003-йилларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги А.Ҳидоятов номидаги колхозда ҳисобчи бўлиб ишлаган. 2007-йилда Термиз давлат университетини Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари йўналишини[1]. 2007-2012-йилларда Термиз ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида дарс берган. 2012-йилда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига дастлаб бош мутахассис, етакчи мутахассис, кейин гуруҳ раҳбари, сўнгра раҳбар ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2017-йилда Республика „Маънавият ва маърифат“ маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари этиб тайинланган[2].

2020-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси сайланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси тайинланди[3].

2021-йилда бўлиб ўтган Президент сайловида у Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг ишончли вакили бўлган[4].

Манбалар

  1. ↑ „Вилоятдан сайланган депутатлар“. www.сурхондарё.уз. 2021-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  2. ↑ „Депутаты“. Ўзбекистон Халқ демократик партияси. Қаралди: 2021-йил 16-октябр.
  3. ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  4. ↑ „№1125 О регистрации доверенных лиц кандидата в Президенты Республики Узбекистан М.А. Варисовой“ (ру). сайлов.уз. 2021-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.