Firdavs masjidi
Фирдавс масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жомеъ-масжид ҳисобланиб, Тошкент вилоятида жойлашган[1][2].
| Масжид | |
Фирдавс жомеъ-масжиди
Фирдавс | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Ўрта Чирчиқ тумани |
| Шаҳар | Оқ ота маҳалла фуқаролар йиг'ини |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
| Кутубхона | |
Масжид асосан намоз ибодатини амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, кундалик беш вақт намоз ўқиш ҳамда Жума намози, ҳамда, Рамазон ва Қурбон ҳайити намозлари жамоа тарзда ўқилишига мўлжалланган.
Жойлашуви
Фирдавс жомеъ-масжиди Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани тасарруфидаги Оқ ота қишлоқ фуқаролар йиғини, Шоликор маҳалла масканида жойлашган бўлиб. мазкур масжид 2018-йил 23-феврал кунида давлат идоралари томонидан рўйхатдан ўтказилган[1][3]. Масжид Тошкент йўли магистрал йўл ёқасида жойлашган бўлиб, Рамазон ва Қурбон ҳайити каби йирик намозларни, ҳамда, Жума намозини ўқиш учун Тошкент шаҳрига борувчилар ва Ўрта Чирчиқ тумани, Бекобод тумани, Пискент тумани, Бекобод ва Нурафшон шаҳарларига борадиган йўловчилар, меҳмонлар, сайёҳларга жуда қулай бўлиб, зиёрат қилиш учун муҳим ҳисобланади.
Фаолияти
Фирдавс жомеъ-масжидига Маҳамадиев Жобир домла Эшматович имом ҳатиб ҳисобланиб масжида ўқиладиган барча намозларига имомлик қилади. Мазкур масжидга Шоликор маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли вакиллари, Шунингдек, Боғ, Нилуфар, Хосиятли, Нодирабегим, Ибрат, Ўчоқли, Фазёбод шох кўчаси аҳоли вакиллари, Маданият, Боғишамол, Фидойилар, Яшнобод, Янги ҳаёт, Қора Қипчоқ, Ободончилик, Илғор, Шу’ла, Икки овул кўчалаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари кунлик беш вақт намоз ибодатини адо қилиш мақсадида ташриф буюришади. Шунингдек, масжидга турли миллат вакиллари ҳам туристик сифатида масжидга келишади. Масжидда мусулмонлар учун етарли шарт-шароитлар, қулай бўлган таҳоратхона, фуқароларни қабул қилиш учун бош имом ҳатиб хонаси мавжуд.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Информация о компании“. узорг.инфо. узорг.инфо. Қаралди: 23-ноябр 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Фирдавс жоме масжиди“. масжид.уз. Қаралди: 2023-йил 23-ноябр.
- ↑ „"ФИРДАВС" жоме масжиди“. легат.бй. легат.бй. Қаралди: 23-ноябр 2023-йил.
