Фирдеусий номидаги Эрон ва форсшунослик институти Марин Барлети университети ва Саъдий Шерозий маданият фонди томонидан 2010-йил 6-октабрда ташкил этилган Албания нотижорат ва нодавлат ташкилотидир[1]. Очилиш маросими 2010-йил 29-октябрда бўлиб ўтган. Бу университет Албаниядаги илк форсшунослик тадқиқот институтидир.

Институт форслик машҳур ёзувчи Абул-Қосим Ҳасан Пур-Али Тусий Фирдавсий (ёки Фирдевсий) номи билан машҳур. Яна шунингдек, 2010-йилда ЙУНЕСКО томонидан эълон қилинган „Фардавсий Шоҳномаси Мингйиллиги“га эҳтиром эди. Очиқ китобни ифодаловчи институт логотипи шоир номидан илҳомланиб, форс тилидаги хаттотлик намуналари билан безатилган.

Албанияда форсшунослик

Форс адабиёти ва маданиятининг Албанияда тарқалиши Усмонли империясининг[2] мавжудлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган, сабаби Форс маданияти Усмонли маъмурияти ва даврнинг турк маданиятига таъсир қилган эди. Форс маданиятини албанлар орасида оммалаштиришнинг яна бир муҳим омили ХВИ-ХВИИ асрларда албанлар яшаган ҳудудларда ислом динининг кенгайишидир. ХИХ асрда форс тили албан зиёлилари орасида кенг қўлланган.

Наим ва Сами Фрашери Албаниядаги энг кўзга кўринган шарқшунослик ва эроншунос олимлардан бўлган. Наим Фрашерининг форс тилида иккита китоби нашр этилган бўлин улар: "Форс тили грамматикаси" 1871-йилда ва "Теҳажжулат„ форс тилидаги шеърлар тўплами эса 1885-йилда чоп этилган. Булар Албанияда форс адабиёти ва маданияти фанининг асосини ташкил этган.

Албаниядаги бошқа эронлик олимлар қаторига қуйидагилар ҳам киради: Вехҳи Бухоража, кўплаб форс китобларини албан тилига таржима қилган, масалан, Гжйлистани дҳе Бостани, “Шоҳнома"дан 3500 мисра ва яна бошқалар; Тоҳир Диздорий, албан тилидаги форсча сўзлар муаллифи ҳисобланади; Ҳафиз Али Корча; Фан Ноли, Умар Хожамнинг машҳур тўртликлари таржимаси билан; Далан Шаплло, олим, ёзувчи ва Ҳофиз Шерозийнинг тасаввуфий шеърлари таржимонидир; ва яна бошқа кўплаб замонавий албан тилшунослари, олимлари ва ёзувчилари мавжуд.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Оффиcиал wебсите оф тҳе Саади Ширази Cултурал Фоундатион“. ираналбаниа.ир. 2011-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 31-март.
  2. ↑ „Усмонлилар империяси“, Википедия, 2023-08-26, қаралди: 2023-09-20

Ҳаволалар