Firutdin Sattarov
Фирутдин Мамедович Саттаров (1930-йил 31-август, Тошкент — 2018-йил 16-феврал) — совет ўзбек агрономи, Бутуниттифоқ пахтачилик илмий-тадқиқот институти суғориш режими ва суғориш технологияси лабораторияси мудири (1975-1992-йилларда).
| Фирутдин Мамедович Саттаров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
31-август 1930-йил |
| Вафоти |
16-феврал 2018-йил (87 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | агроном |
Таржимаи ҳол
Мактабни тугатгач, 1946-йилда Наманган қишлоқ хўжалиги билим юртига ўқишга киради. 1955-йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институтини агроном-дала хўжалиги мутахассислиги бўйича тамомлаган, “Бутуниттифоқ ПИТИ” (Тошкент, Бутуниттифоқ пахтачилик илмий тадқиқот институти)нинг аспирантурасида сиртдан таҳсил олади.
Қирғизистон пахтачилик тажриба стансиясида, 1961-йилда стансиядаги кўргазмали тажриба хўжалиги бош агрономи сифатида, 1962-йилдан " Бутуниттифоқ ПИТИ" ирригасия бошқармаси катта илмий ходими, шу билан бир қаторда Ўрта Чирчиқ туманидаги (Тошкент вилояти) "Шимолий Маёқ" колхози истеҳкомига бошчилик қилган. 1975-йилдан - "Бутуниттифоқ ПИТИ" суғориш режими ва ирригасия технологияси лабораторияси мудири вазифасида ишлаган.
1975-йилдан у СССР ХХЙУК (халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси) қишлоқ хўжалиги павилонида мунтазам равишда пахта, беда, ғўза ва бошқа экинларни суғоришнинг янги усулларига бағишланган ма’рузалар ўқиди.
1992-йилда агроном Саттаров нафақага чиқади. 1994-1998-йилларда Журин номидаги Ўрта Осиё ирригасия илмий-тадқиқот институтида етакчи илмий ходим; пахта ва беданинг янги навларини суғориш технологиялари билан шуғулланади.
Фирутдин Саттаров 1998-йилда Исроилга жўнаб кетади.
-
Ф. М. Саттаров ва "Шимолий Маяк" колхози раиси А. В. Ни
-
"Бутуниттифоқ ПИТИ" суғориш режими ва ирригасия технологияси лабораторияси мудири
-
Ф. М. Саттаров (ўнг томондаги)
-
"Бутуниттифоқ ПИТИ" бошқаруви (чап томондаги)
Оиласи
- Отаси — Мамед Саттарович Саттаров (1907-1972-йилларда), Ўзбекистонда тўқимачилик саноати ташкилотчиларидан бири;
- онаси - Суре Ҳусейновна Сатторова (1911-1995-йилларда);
- Хотини - Лилия;
- фарзандлари: Элла, Лариса, Рика.
Илмий фаолияти
Саттаров 1969-йилда номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилди ва 5 та фан номзодини етиштириб чиқарди.