Фирузе Думас (форсча: فیروزه دوما‎‎; 1965-йил 26-июн, Ободон, Эрон) — инглиз тилида ижод қилувчи эронлик-америкалик ёзувчи. Асосан ўзининг сатирик ва хотира жанридаги асарлари билан танилган. Унинг энг машҳур китоблари қаторига „Фуннй ин Фарси: А Мемоир оф Гроwинг уп Ираниан ин Америcа“ (2003), „Лаугҳинг wитҳоут ан Аccент: Адвентурес оф а Глобал Cитизен“ (2008) ҳамда ярим автобиографик роман „Ит Аинът Со Аwфул, Фалафел“ (2016) киради.

Фироозеҳ Думас

Фироозеҳ Думас ат МcМастер Университй ин 2012
Таваллуди
Фироозеҳ Жазаери

1965-йил 26-июн (1965-06-26) (61 ёш)
Касби ёзувчи, юморист

Ёшлиги

Фирузе Думас етти ёшида оиласи билан АҚШнинг Калифорния штатидаги Wҳиттиэр шаҳрига кўчиб ўтган. Кейинчалик яна Эронга қайтиб, Теҳрон ва Аҳвоз шаҳарларида яшаган. Бироқ орадан вақт ўтиб, яна АҚШга кўчиб келган. Аввал Wҳиттиэрга, кейин эса Калифорниянинг Неwпорт Беач шаҳрига жойлашган. Коллежга ўқишга кириш учун пул топиш мақсадида мақолалар ёзиб, турли жойларга юбора бошлаган. Кейинчалик Берклейдаги Калифорния университетида таҳсил олиб, у ерда Интернатионал Ҳоусе Беркелей турар жойида яшаган ва санъат тарихи йўналишида ўқиган[1][2].

„Фуннй ин Фарси: А Мемоир оф Гроwинг Уп Ираниан ин Америcа“ номли хотира китобида отаси Козим кўплаб ҳикояларда муҳим ўрин эгаллайди. Думас ўзининг эронлик бўлгани билан фахрланади, аммо шу билан бирга отасининг Cостcо дўконидаги бепул нарсаларга қизиқиши ёки „Боwлинг фор Долларс“ каби телекўрсатувларга қизиқишини ҳазиломуз тарзда тасвирлайди. Болалигида Думас америкалик синфдошлари билан тил топишишда қийинчиликларга дуч келган, чунки уларнинг аксарияти Эрон ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эди. Шунингдек, у Эрон инқилоби даврида АҚШда эронлик бўлгани учун бошдан кечирган камситиш ва ирқчилик ҳолатларини ҳам эслайди. Шу билан бирга, барча қийинчиликлар орасида оила меҳр-муҳаббати ва мустаҳкамлиги унинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлганини таъкидлайди.

Фаолияти

„Фуннй ин Фарси“ номли биринчи китоби нашр этилгандан сўнг Фирузе Думас турли жойларда маърузалар билан фаол қатнаша бошлаган. Университетлар, конференсиялар, ўрта мактаблар ва бошқа тадбирларда нутқ сўзлайди. Китоб ярим миллиондан ортиқ нусхада сотилган. АҚШдаги кўплаб ўрта мактаблар, лицейлар ва университетларда мажбурий ўқиладиган асарлар рўйхатига киритилган ҳамда ўқув рўйхатларидаги кам сонли кулгили ва оммабоп китоблардан бири ҳисобланади[3].

Ўқитувчилар Думаснинг асарлари ўқувчиларни дастлаб ҳазил орқали жалб қилса-да, улар орқали инсониятнинг умумийлиги, иммиграция, тил, оила ва шахсийлик каби кўплаб мавзуларни муҳокама қилиш мумкинлигини аниқлаганлар. Унинг расмий сайтида бепул ўқув қўлланмаси ҳам тақдим этилган. Кўплаб жамоавий китоб ўқиш дастурларида ҳам унинг китоблари бутун шаҳар бўйлаб ўқиш ташаббуслари учун муваффақиятли қўлланилган. Думасинг ҳикоялари ёши ва келиб чиқиши турлича ўқувчиларга ёқади, ҳазил услуби кенг эътироф этилган. Одамлар билан мулоқот қилишни ва суҳбатлашишни ёқтирадиган ёзувчилардан биридир[3].

Унинг бошқа мақола ва қайдлари Тҳе Неw Ёрк Тимес, Лос Ангелес Тимес, Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал, Гоод Ҳоусекеэпинг, Гоурмет ҳамда Сан Франcисcо Чрониcле каби нашрларда ҳам чоп этилган. Шунингдек, Натионал Публиc Радиода шарҳловчи бўлиб ишлаган ва „Wаит Wаит… Донът Телл Ме!“ кўрсатувида панел иштирокчиси сифатида қатнашган[4].

2009-йилда „Фуннй ин Фарси“ асари асосида АБC телеканали учун телевизион ситком яратишга уриниш бўлган. Баррй Сонненфелд режиссёрлиги ва Маз Жуброний иштирокидаги пилот эпизод суратга олинган, бироқ эфирга узатилмаган[5].

2014-йил 31-июлда Думас Эронда яшовчи ўқувчиларидан китобларининг инглизча нашрларини сотиб олишни сўраган, чунки Муҳаммад Сулаймоний Ниа таржимасидан бошқа форсча таржималар рухсациз эканини билдирган[6].

Думасинг биринчи тарихий бадиий романи „Ит Аинът Со Аwфул, Фалафел“ 2016-йилда нашр этилган ва танқидчилар томонидан юқори баҳоланган. Ҳозир АҚШда 4—9-синфларда ўқитиладиган асарлар қаторига киради. Китоб Киркус томонидан юлдузли баҳога сазовор бўлган ва 2016-йилда Тиме журнали томонидан йилнинг энг яхши 10 та болалар ва ўсмирлар китобларидан бири деб эътироф этилган. Шунингдек, 2017-йилда Калифорния Кутубхоналар Ассоциациясининг „Жоҳн анд Патриcиа Беаттй“ мукофотини, Неw-Ёрк Ҳисториcал Соcиэтй ташкилотининг „Неw Америcанс Чилдренъс Ҳисторй Боок Призе“ мукофотини ҳамда „Суншине Стате Ёунг Реадер Аwард“ мукофотини қўлга киритган ва „Cалифорниа Ёунг Реадер Медал“ мукофотида финалчи бўлган[3].

Мукофотлари

„Фуннй ин Фарси“ китобининг муваффақияти туфайли Фирузе Думас кўплаб мукофотларга номзод сифатида кўрсатилган. Улар орасида „Тҳурбер Призе фор Америcан Ҳумор“ мукофоти ҳам бор. У бу мукофотга номзод бўлган биринчи эронлик ёзувчи, шунингдек, бу шарафга сазовор бўлган биринчи осиёлик муаллиф ҳам бўлган. Бироқ мукофот Жон Стеwартга берилган.

Думас энг яхши аудио китоб учун бериладиган „Аудиэ“ мукофотига ҳам номзод бўлган, аммо бу мукофотни Боб Дйлан қўлга киритган. Шунингдек, у ижодий нофиксион асарлар учун бериладиган ПЕН/УСА Аwард мукофотига ҳам номзод сифатида кўрсатилган.

2008-йилда Натионал Cоунcил фор тҳе Соcиал Студиэс ташкилоти томонидан бериладиган „Спирит оф Америcа Аwард“ мукофотини олган. Ушбу мукофотнинг аввалги соҳиблари қаторида Жиммй Cартер, Роса Паркс ва Мр. Рогерс каби машҳур шахслар ҳам бор[4].

Манбалар

  1. ↑ „И-Ҳоусе Лове: Романcе & Фриэндшипс Маде ат И-Ҳоусе“. Интернатионал Ҳоусе ат УC Беркелей (2019-йил 15-октябр).
  2. ↑ Ҳутнер, Гордон. Иммигрант Воиcес (Волуме 2). Пенгуин, 2015 — 73-бет. ИСБН 978-0451472816. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Ираниан-Америcан Мемоирист & Новелист“. Стевен Барcлай Агенcй.[сайт ишламайди]
  4. ↑ 4,0 4,1 „Фироозеҳ Думас“. Стевен Барcлай Агенcй (2014). 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-июл.
  5. ↑ Андреэва, Неллиэ. „Сонненфелд такес ҳелм оф "Фарси" cомедй пилот“. Реутерс (2009-йил 29-ноябр).
  6. ↑ „Телл мй аудиэнcе ин Иран нот то буй мй боокс!“ (Персиан). Радио Шаҳрзад (2014-йил 31-январ).

Ҳаволалар