Firuzobodiy
Фирузободий(Тўлиқ исми: Маждиддин абу Тоҳир Муҳаммад ибн Ёқуб ш-Шерозий) — луғацҳунос, араб лексикографиясининг намоёндаси. 1329 — йилда Қозорун шаҳрида туғилган, 1414 — йил Зубайда шаҳрида вафот этган. „Ал-Қомус“ луғатининг муаллифи. У тафсир, ҳадис, филолог ва лексикограф олимлар биография сига оид кўплаб асарлар яратган. Олимнинг „Ал-Булға фи тарих аимат ал-луға“ асари араб лексикографиясини ўрганишда муҳим манба сифатида қайд этилган. „Ал-Қомус“ асари Сағонийнинг „Ал-Убоб“ луғати асосида тузилган. Аввал бошда, сар 60 жилдни ўз ичига олган. Аммо, Фирузободий уни қисқартириб, 2 жилд шаклига келтирган. Луғатнинг таркиби 6000 сўздан иборат. „Ал-Қомус“ асари классик араб тили лексикаси ва адабиётини ўрганувчилар учун жуда ҳам муҳим манба эканлиги тилшунослар томонидан таъкидлаб ўтилган. Луғацҳунос Зубайдий „Тож ал-Аруз“ луғатини „Ал-Қомус“ асосида яратган. „Ал-Қомус“ бир-неча маротаба нашр этилган, Хорижий тиллардан лотин ва усмонли турк тилига таржима қилинган. Асарнинг қадимги қўлёзмаси Ўз. Рес. Фанлар академиясининг қўлёзмалар фўндида сақланади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Кримский А.Е „История арабов и арабской литератури“ 1971.
2. Ўзбек-Совет энсиклопедияси. 12-жилд. Тошкент 1979.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |