Фисгармония (юн. пҳйса дам, пуфлаш ва гармония) — клавишли дамли мусиқа чолғу асбоби. 1810-йилда Г. Ж. Грене (Париж) ихтиро қилган. Шакли кичрайтирилган пианинота ўхшаш. Оёқ педали билан дам берилади. Клавишлар босилиши билан клапанлар очилиб, махсус каналлар орқали юборилган ҳаво босими ёрдамида пўлат тилчалар тебраниб садо чиқаради. 1—2 клавиатура (мануал), 6— 20 регистрта эга. Диапазони 5 октавагача бўлади.