Fitogormonlar
Фитогормонлар (фито… ва гормонлар), ўстирувчи моддалар — ўсимликларда қосил бўлиб, уларнинг ўсиши ва мева ҳосил қилиш жараёнларини бошқаришда иштирок этадиган юқори физиологик фаол моддалар. Ўсимликлар ҳайвонлар каби гормон ишлаб чиқарадиган махсус секретор органларига эга эмас. Фитогормонларга, одатда, ауксинлар, гиббереллинлар, ситокинин (кинин)лар, феноксиацетат кислота ҳосилалари ва бошқа киради. Фитогормонлар 3 та умумий хоссага эга: 1) ўсимлик органларидан бири (ёш барглар, куртаклар, илдиз ва новда учлари)да синтезланади ва бошқа жойларга ташилиб, бу ерда усиш ва онтогенез жараёнларини кучайтиради; 2) ўсимликларда жуда оз миқдорда синтезланади ва уларнинг О'симлик ҳаётидаги иштироки деярли сезилмайди; 3) бошқа метаболитлар (жумладан, витаминлар)дан фаркли равишда ўсимликларда органлар шаклланиши жараёнини тезлаштиради. Масалан, гиббереллинлар поя ва меванинг ўсишини, ауксинлар илдиз ўсишини, кининлар ҳужайранинг бўлиниш жараёнини кучайтиради. Ўсиш жараёнларини сустлаштирадиган табиий ўсиш ингибиторлари (мас, абссиз кислота, этилен) алоҳида гуруҳларни ташкил этади (яна қаранг Ўсишни бошқарувчи моддалар).
Абдукарим Зикирёев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |