Физалис (Пҳйсалис), пақпақ — итузумдошлар оиласига мансуб бир ёки кўп йиллик ўсимликлар туркуми; сабзавот экини. Ёввойи ҳолда 100 дан ортиқ тури тропик ва субтропик минтақаларда, кўпроқ Марказий Америкада тарқалган. Айрим турлари Африканинг жануби-шарқида учрайди. Ф. Европага ХВИИИ асрда, кейинчалик Осиёга келтирилган. Асосан, Мексика Ф.си ёки Мексика помидори (П. ихоcарпа); тукли Ф. (П. пубесcенс) ва перу Ф.си (перу олчаси) (П. перувиана) етиштирилади. Мексика Ф.си кўп тарқалган. Таркибида 8—9% қуруқ модда, 33,133,6% ёғ, 18,4 19,5% оқсил, 17,6— 18,1% клетчатка, 4,48,3% кул, 3—4% қанд, 5— 10% пектин, 20– 30 мг % С витамини ҳамда каротин, органик кислоталар, аччиқ моддалардан физалин ва алкалоидлар (0,260,4%) бор. Шифобахш. Меваси нордонширин, туей очсариқ, кўкиш; я н гил и гида, қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинади. Перу Ф.си (5—12 г) юмалоқ овал, сариқ, тўқ сариқ, нордонширин. Мазаси қулупнай таъмини беради. Етиштириш агротехникаси помидордан фарққилмайди. Консерва саноатида, соуслар, мураббо, тузламалар тайёрлашда ишлатилади. Пишган меваларидан лимон кислота олинади.[1][2]

Расмлар

Гуллар

Мевалар

Манбалар

  1. ↑ Пивоваров В. Ф., Арамов М. Х., Дубруцская Е. Г. ва бошқа, Физалис. Овошниэ и бахчевиэ култури в Узбекистане, М., 2001.
  2. ↑ Армандо Т. Ҳунзикер: Тҳе Генера оф Соланаcеаэ (о'збек тилида: Итузумдошларнинг Туркуми). А.Р.Г. Гантнер Верлаг К.Г., Руггелл, Лиэчтенстеин 2001. ИСБН 3-904144-77-4