Флажолет (франс. fl агеолет — кичик флейта) — 1) пуфлама мусиқа чолғу асбоби, бўйламасига чалинадиган юқори регистрли флейта. Силиндр ёки конуссимон каналининг уз. 30— 45 см. Юқори қисмида хуштакча, ён томонида бармоқ (ёки клапан)лар билан ёпиладиган 6 та чалғич тешиги мавжуд. Диапазони 2 октава атрофида; 2) орган, фисгармония регистри; 3) торли созларнинг ўзига хос (чийиллайдиган) тембрга эга, торига бармоқ билан сал тегиш орқали ҳосил қилинадиган юқори тон (обертон)лар. Ф. чолғуси товушини эслатгани учун шундай ном олган.