Fleksiya
Флексия (лотинча: flэхио — эгилиш, букилиш; букик) — сўз ўзгаришларида намоён бўладиган грамматик категориялар мажмуи кўрсаткичи; шундай кўрсаткичлардан фойдаланадиган сўз ўзгариши тизимининг ўзи. Флексияда қўшимчалар қўшилиши ёки ўзакдаги баъзи товушларнинг ўрин алмашиниши натижасида сўзлар дастлабки шаклини йўқотади ёки ўзгартиради. Ички ва ташқи флексия фарқланади. Ички флексия сўз ўзгартиришнинг шундай усулики, унда сўз шакллари асос таркибидаги товушларнинг ўзгариши орқали ҳосил қилинади. Масалан, араб тилидаги "катаба" (у езди) сўз шакли ктб ўзагига ҳамда грамматик маъно ифодаловчи ааа унлиларига (ҳарф сифатида эмас, диакритик белги билан кўрсатиладиган қисқа унлиларга) ажратилади [қиёсланг: "кутиба" — ёзилган (уиа) "мактаба" — кутубхона, китоб дўкони (яна ааа)]. Кўринадики, ички Флексия нафақат грамматик шаклларнинг ҳосил бўлишига, ҳатто сўз ясалишига хизмат қилади. Ташқи флексия синтетик аффикслардан фойдаланувчи сўз ўзгариши (масалан, рус тилидаги поле - поле, поля, полей ва шаҳрик. (қаранг Синтетик тиллар). Морфологиясида асосан алексиядан фойдаланувчи тиллар флектив тиллар деб аталади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |