Дания Флескестаи

Флескестай (датча: флæскестег), ['флɛːскə.стɐ̯ж] — Даниянинг энг асосий миллий таомларидан биридир. Териси шилинмаган чўчқа гўштидан Данияча усулда дудланиб пиширилган таом[1]. Данияда Насроний Мавлид кунининг энг машҳур кечки овқати. Ёғ миқдори кўп бўлганлиги сабабли, данияликлар уни одатда совуқ мавсумда пиширишни хуш кўради. Ғшт юзасидаги кракерларга ўхшайдиган қирсилдоқ териси энг мазали тансиқ таом (датча: свæр) ҳисобланади.

Тарихи

Данияда асрлар давомида чўчқа гўшти энг хушхўр таом бўлиб келган. Бироқ 1860-йиллардаги саноат инқилобидан сўнг, уй шароитида ўтин ёқиладиган печкалардан фойдаланила бошлангач, колбаса ва ветчинадан ташқари, қовурилган чўчқа гўшти машҳур таомга айланди. Гўшт ҳар доим қирсиллаб пишиши учун териси билан пиширилган.

Анъанавий рецепт

Ушбу байрамона таомни тайёрлаш учун чўчқа бўйни (дат. наккекам), тўши (дат. свинекам) ёки қовурғалари (котлет қисми) (дат. Риббенстег) ишлатилади. Флескестайни қозонда, печкада ёки панжарада (грил) пишириш мумкин. Флескестай ҳар доим қирсиллаши учун тери билан пиширилади. Бир бўлак чўчқа гўштининг тери томони юқорига қараб қўйилади. Аввал терини гўштгача орасини тор қилиб чизиқча шаклида кесишингиз керак. Кейин унга туз ва қалампирни ишқаланг. Кесилган оралиқларга одатда дафна барглари ва таъбга кўра чиннигул уруғи (қалампирмунчоқ) қадалади. Сўнгра гўшт иссиқ духовкада қовурилади[2]. Таомга қайнатилган картошка ёки майда карамелланган картошка қўшиб тортилади(дат. брунеде картофлер). Бунинг учун шакар товада юқори оловда бир парча сариёғ қўшиб эритиб олинади. Таом таркибига, одатда, сариёғ ва сирка билан қовурилган қизил карам ҳам киради (дат. рøдкåл). Кўпинча карамга майда кесилган олма ва қизил қорағат шарбати қўшилади. Аксар данияликлар фикрича, таомнинг анъанавий рецепти Кристин Мари Женсен томонидан 1901-йилдаги ошхона китобида ёзилган[3].


Бутербродлар

Флескестай қизил карам билан бирга (дат. Флæскестег мед рøдкåл) жавдар нони орасига қўшиб тайёрланган совуқ таом сифатида ҳам тайёрланади. Данияда Смøрребрøд номи билан маълум бўлган сендвич албатта қирсиллаган бўлиши керақ[4]. Сендвич орасига қорали, апелсин бўлаги ва тузланган бодринг тилимлари қўшилиши мумкин. Тўғралган флескестай қўшилган булочка ёки гамбургерларни кўплаб барлар, кўчалардаги дўконларда сотиб олиш мумкин. Шунингдек, супермаркетларда музлатилган ярим тайёр маҳсулот шаклида ҳам учратасиз.[5]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ «Натионал Дишес оф Эуропеан Cоунтриэс», До Ит Ин Эуропе.
  2. ↑ „Рецепт Флескестай“. 2020-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-май.
  3. ↑ Женсен, Кристине Мариэ (эдитед анд упдатед бй Лундсгаард, Бенте Ниссен анд Блоч, Ҳанне): Фрøкен Женсенс когебог, Cопенҳаген, Гйлдендал, 2003, 366 п. (ин Даниш) ИСБН 87-00-21271-7
  4. ↑ «Роаст Порк анд Ред Cаббаге (Флæскестег мед Рøдкåл)» (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-26 санасида архивланган), Даниш Опен Сандwичес (Смøрребрøд).
  5. ↑ «Даниш Чристмас диннер» (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-09-17 санасида архивланган) , Wондерфул Денмарк.