Flogopit
Флогопит (юн. пҳлогопос — олов рангли, қизғиш) — варақсимон силикатлар синфига мансуб минерал, биотит — Ф. изоморф каторидаги магнезиал кам темирли слюда (Мг/Фе>2). Кимёвий таркиби К(Мг, Фе)3[АлСи3О10] (ОҲ, Ф)2; аралашма ҳолида На2О (8% гача), ТиО2 (9% гача), МнО (18% гача — манганофиллит), шунингдек, Рб, Cс, Ва ва бошқа бўлади. Моноклин сингонияда кристалланади. Агрегатлари варақсимон, пластинкасимон, тангасимон. Темирсиз Ф. рангеиз, темирлиси кўк, қизгишқўнғир. Қаттиклиги 2— 2,5; зичлиги 2,8—3,0 г/см3. Метаморфик жинсларнинг кенг тарқалган минерали, нураш жараенида вермикулитга айланади. Пневматолитлар ва контакт метасоматик тоғ жинсларида, кристалли сланецларда, оҳактош ва доломитларда учрайди. Саноат аҳамиятидаги конлари магнезиал жинслар билан алюминийкремнеземли жинслар контактида метасоматоз жараенида ҳосил бўлади. Ф. — электроизоляцион материал, у сунъий йўл билан ҳам олинади. Ф.дан электротехникада электроизоляцион қистирмалар тайёрлаш, саноат печларининг кўриш ойналарини ясаш, электрон асбоблар деталларини тайёрлашда ва резина саноатида тўлдиргич сифатида фойдаланилади. Конлари Сибир, Канада шарқи, Мадагаскар о., Кола ярим орол, Бразилия ва АҚШда мавжуд. Ўзбекистонда Қурама, Чатқол, Кулжуктоғ тоғларида учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |