Flora
Флора (янги лотинча: fl ора, лотинча: Флора — гуллар ва баҳор худоси; лотинча fl ос — уруг, fl орис — гул) — ўсимликларнинг муайян ҳудудда тарихан таркиб топган таксонлари мажмуи. Флора муайян географик жойга тааллуқли бўлиб, унинг ҳозирги табиий шароити, ўтмиши билан боғлиқ ва у ер юзидаги бошқа флора билан озми кўпми муносабатда бўлади. Бу жиҳатдан флора муайян ҳудуддаги ўсимликлар жамоасидан (ўсимликлар қопламидан) фарқ қилади. "флора" тушунчаси маълум ҳудуддаги барча ўсимликлар таксонларини ўз ичига олади. Тубан ва бошқа юксак ўсимлик турлари мажмуи, одатда, маълум систематик бирликлар билан белгиланади (мас, "спорали ўсимликлар флораси", "сувўтлар флораси" ва бошқалар). Флораси ўрганилаётган материал ҳажми маълум даражада ихтиёрий бўлиб, танланган жойга боғлиқ (мас, Ўзбекистон флораси, Кавказ флораси, Зарафшон флораси ва ҳоказо). Ҳар бир флорани билиш унинг тур, туркум оила ва бошқаларни аниқлашга, яъни флора инвентаризациясига асосланган. Инвентаризациянинг барча турлари маълум белгиларига кўра флора элементларига ажратилади. Жумладан, географик элементлар ўзининг географик тарқалишига кўра ўхшаш, генетик элементлар эса генетик келиб чиқиши ва жойлашиш тарихига кўра яқин турларни бирлаштиради. Флора ёшини таҳлил қилиш унинг прогрессив (келиб чиқиш, жойлашиш вақтига биноан ёши), консерватив ва реликт элементларни аниқлашга имкон беради. Ҳар қайси флоранинг муҳим белгиси унинг систематик структураси, яъни флора таркибида турли систематик гуруҳларнинг бирлашишидан иборат.
Бирор ҳудуддаги ўсимликлар систематик таркибини ёритувчи йирик асарлар ҳам, одатда, "флора" деб номланади. Кўпинча, флорага мазкур ҳудудда кенг тарқалган маданий ўсимликлар ҳам киритилади, лекин ботаника боғлари, оранжереяларда ўстириладиган ўсимликлар киритилмайди. Ўсимликлар тушунчаси ўрнига флора тушунчасининг ишлатилиши нотўғри.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |